Меҳнат кодекси 9-моддаси
Ушбу Кодексда назарда тутилган муддатларни ҳисоблаш
Ушбу Кодексда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида белгиланган муддатлар календарь сана билан, йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ҳисобланадиган вақт даврининг тугаши билан ёхуд юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатган ҳолда аниқланади. Ушбу Кодексда меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши ёки бекор бўлиши билан боғланадиган муддатларни ҳисоблаш унинг бошланиши белгиланган календарь санадан кейинги кундан эътиборан бошланади. Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар муддатнинг сўнгги йили, ойи, ҳафтасининг тегишли санасида тугайди. Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг охири муддатнинг ўтиши бошланган ойга нисбатан кунлари кўпроқ ёки камроқ бўлган ойга тўғри келса, муддат тугайдиган ойнинг охирги куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади. Календарь йиллар, ойлар, ҳафталар ёки кунлар билан ҳисобланадиган муддатга ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади. Агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 8. Ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги принципи
Кейинги модда →
Модда 10. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик
Қўшни моддалар
- 5Меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш принципи
- 6Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик принципи
- 7Меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги принципи
- 8Ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги принципи
- 10Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик
- 11Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиш соҳаси
- 12Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар
- 13Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.