Меҳнат кодекси 7-моддаси
Меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги принципи
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қуйидагиларни таъминлайдиган воситалар ва усуллар мажмуини мустаҳкамлайди: ходимларнинг ва иш берувчиларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини; меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланган мажбуриятларнинг иш берувчилар ва ходимлар томонидан бажарилишини; ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ҳамда бузилган ҳуқуқлари тикланишини; ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун иш берувчининг жавобгарлигини, шунингдек ўз меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходимнинг жавобгарлигини.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 6. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик принципи
Кейинги модда →
Модда 8. Ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги принципи
Қўшни моддалар
- 3Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари
- 4Меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш принципи
- 5Меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш принципи
- 6Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик принципи
- 8Ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги принципи
- 9Ушбу Кодексда назарда тутилган муддатларни ҳисоблаш
- 10Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик
- 11Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиш соҳаси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.