Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ҳамда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ходимлар учун Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигига ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг қоидалари меҳнатга оид якка тартибдаги муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигида тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда ҳам қўлланилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 9. Ушбу Кодексда назарда тутилган муддатларни ҳисоблаш
Кейинги модда →
Модда 11. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиш соҳаси
Қўшни моддалар
- 6Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик принципи
- 7Меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги принципи
- 8Ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги принципи
- 9Ушбу Кодексда назарда тутилган муддатларни ҳисоблаш
- 11Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиш соҳаси
- 12Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар
- 13Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати
- 14Жамоа келишувларининг ўзаро нисбати ва ички ҳужжатлар билан ўзаро нисбати
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.