Меҳнат кодекси 559-моддаси
Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
Қуйидагилар якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга: 1) ходим ёки касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари; (559-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) 2) Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари; 3) иш берувчи, у меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қароридан норози бўлганда, шунингдек ўзига ходим томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низолар бўйича; 4) қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари; 5) прокурор.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 558. Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари
Кейинги модда →
Модда 560. Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари
Қўшни моддалар
- 555Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори
- 556Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқишни судга ўтказиш ва меҳнат низолари бўйича комиссия қарори устидан шикоят қилиш
- 557Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг аъзолари учун кафолатлар
- 558Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари
- 560Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари
- 561Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ва бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги низолар бўйича қарорлар қабул қилиш
- 562Ходимларни суд харажатларидан озод қилиш
- 563Даъво миқдорига ва уни таъминлашга доир чекловларнинг мавжуд эмаслиги
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.