Меҳнат кодекси 556-моддаси
Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқишни судга ўтказиш ва меҳнат низолари бўйича комиссия қарори устидан шикоят қилиш
Агар меҳнат низолари бўйича комиссия ўн кунлик муддат ичида якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқмаса ёки ҳал этмаса, манфаатдор ходим ёки унинг вакили судга мурожаат қилишга ҳақли. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори устидан манфаатдор ходим ёки иш берувчи комиссия қарорининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда судга шикоят қилиши мумкин. Ушбу муддат ўтказиб юборилганлиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди. Суд ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб, бу муддатни тиклаши ва якка тартибдаги меҳнат низосини моҳиятига кўра кўриб чиқиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 555. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори
Кейинги модда →
Модда 557. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг аъзолари учун кафолатлар
Қўшни моддалар
- 552Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг баённомаси
- 553Ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиш
- 554Меҳнат низолари бўйича комиссияга мурожаат қилиш муддати
- 555Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори
- 557Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг аъзолари учун кафолатлар
- 558Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари
- 559Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
- 560Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.