Меҳнат кодекси 558-моддаси
Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари
Қуйидаги якка тартибдаги меҳнат низолари бевосита судда кўриб чиқилади: 1) агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса; 2) меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ва асослари таърифини ўзгартириш ҳақидаги, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги; 3) ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллиги туфайли етказилган зиённинг ўрнини ёхуд ходимнинг мол-мулкига етказилган моддий зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш ҳақидаги; 4) иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги; 5) ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги; 6) иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олдиндан ҳал этилган масалалар юзасидан; 7) ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган; 8) ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситилишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг; 9) ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги. Якка тартибдаги меҳнат низолари, ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилганларидан ташқари, ходимнинг хоҳишига кўра, бевосита судларда ҳам кўриб чиқилади. Ходимнинг аризасини кўриб чиқишни якка тартибдаги низо меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқилмаганлигига асосланган ҳолда рад этишга йўл қўйилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 557. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг аъзолари учун кафолатлар
Кейинги модда →
Модда 559. Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
Қўшни моддалар
- 554Меҳнат низолари бўйича комиссияга мурожаат қилиш муддати
- 555Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори
- 556Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқишни судга ўтказиш ва меҳнат низолари бўйича комиссия қарори устидан шикоят қилиш
- 557Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг аъзолари учун кафолатлар
- 559Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
- 560Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари
- 561Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ва бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги низолар бўйича қарорлар қабул қилиш
- 562Ходимларни суд харажатларидан озод қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.