Меҳнат кодекси 555-моддаси
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори
Меҳнат низолари бўйича комиссия касаба уюшмаси қўмитаси ва иш берувчи вакилларининг келишувига кўра қарор қабул қилади. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори асослантирилган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига асосланган бўлиши керак. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарорида қуйидагилар кўрсатилади: ташкилотнинг номи, якка тартибдаги меҳнат низоси ташкилот алоҳида бўлинмасининг меҳнат низолари бўйича комиссияси томонидан кўриб чиқилган тақдирда эса бўлинманинг номи, комиссияга мурожаат этган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, касби ёки мутахассислиги; комиссияга мурожаат этилган ва низо кўриб чиқилган сана, низонинг моҳияти; комиссия аъзоларининг ва мажлисда ҳозир бўлган бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми; қарорнинг моҳияти ва унинг асосланиши (қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига ҳавола қилинган ҳолда); овоз бериш натижалари. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг пулга оид талаблар бўйича қарорида ходимга тегишли бўлган аниқ сумма кўрсатилиши керак. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори комиссия мажлисининг раиси ва котиби томонидан имзоланиб, мажбурий кучга эга бўлади ва бирон-бир тарзда тасдиқланмайди. Меҳнат низоси бўйича комиссия қарорининг кўчирма нусхаси ходимга, иш берувчига ва касаба уюшмаси қўмитасига қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида топширилади (юборилади).
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 554. Меҳнат низолари бўйича комиссияга мурожаат қилиш муддати
Кейинги модда →
Модда 556. Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқишни судга ўтказиш ва меҳнат низолари бўйича комиссия қарори устидан шикоят қилиш
Қўшни моддалар
- 551Якка тартибдаги меҳнат низосини меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқиш тартиби
- 552Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг баённомаси
- 553Ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиш
- 554Меҳнат низолари бўйича комиссияга мурожаат қилиш муддати
- 556Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқишни судга ўтказиш ва меҳнат низолари бўйича комиссия қарори устидан шикоят қилиш
- 557Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг аъзолари учун кафолатлар
- 558Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари
- 559Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.