Меҳнат кодекси 482-моддаси

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш

Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ходимлар учун худди иш вақтининг нормал давомийлигида бўлгани каби миқдорда амалга оширилади. Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш оширилган миқдорда белгиланади. Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар меҳнатига тўланадиган ҳақни оширишнинг энг кам миқдори нормал меҳнат шароитларидаги ҳар хил турдаги ишлар учун белгиланган тариф ставкасининг (маошнинг) тўрт фоизини ташкил этади. Меҳнат ҳақини оширишнинг аниқ миқдорлари иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.