Ташкилот раҳбари ушбу Кодексга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига, ички ҳужжатларга мувофиқ мазкур ташкилотга раҳбарликни амалга оширувчи, шу жумладан унинг ягона ижро этувчи органи вазифаларини бажарувчи жисмоний шахсдир. Ушбу параграфдаги қоидалар, ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан, мулк шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ташкилотлар раҳбарларига нисбатан татбиқ этилади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно, агар: ташкилот раҳбари ягона иштирокчи (таъсис этувчи), ташкилот мол-мулкининг ягона мулкдори бўлса; ташкилотни бошқариш бошқа ташкилот (бошқарувчи ташкилот) билан шартнома асосида амалга оширилса. Ташкилот раҳбарининг ўринбосари раҳбар йўқлигида унинг вазифасини вақтинча бажариб туриш ёки лавозим вазифалари тақсимоти асосида айрим масалалар бўйича раҳбар вазифасини бажариш ўз хизмат вазифалари жумласига кирувчи шахсдир. Ташкилот бош бухгалтери ташкилотда штатдаги лавозимни эгаллаб турган, ҳисоб сиёсатини шакллантириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, тўлиқ ва ҳаққоний бухгалтерия, солиқ ва статистика ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб берувчи, амалга оширилаётган хўжалик операцияларининг қонунчиликка мувофиқлигини, ташкилот мол-мулкининг ҳаракати ва мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминловчи шахсдир. Ташкилотда бош бухгалтер лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу параграфнинг қоидалари ташкилотда бош бухгалтер вазифасини амалга ошираётган мансабдор шахсга нисбатан татбиқ этилади. Ташкилотнинг алоҳида бўлинмалари раҳбарлари таркибий бўлинмаларни ташкил этган ташкилот томонидан лавозимга тайинланадиган ва мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган ташкилот томонидан берилган ишончнома асосида фаолият кўрсатувчи мансабдор шахслардир. Ташкилот раҳбарининг, унинг ўринбосарларининг, ташкилот бош бухгалтерининг ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарининг меҳнатга оид муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу Кодексда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ташкилотнинг, алоҳида бўлинманинг таъсис ҳужжатларида, меҳнат шартномасида белгиланади. Қонунда ташкилотлар раҳбарларининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ушбу параграфда назарда тутилганидан ташқари бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳам белгиланиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 484. Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш коэффициентлари
Кейинги модда →
Модда 486. Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари билан меҳнат шартномаси тузиш
Қўшни моддалар
- 481Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил
- 482Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
- 483Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил
- 484Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш коэффициентлари
- 486Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари билан меҳнат шартномаси тузиш
- 487Ташкилот раҳбарининг, унинг ўринбосарларининг, ташкилот бош бухгалтерининг ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарининг ўриндошлик асосида ишлаши
- 488Ташкилот раҳбарининг, унинг ўринбосарларининг, ташкилот бош бухгалтерининг ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарининг моддий жавобгарлиги
- 489Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.