Меҳнат кодекси 478-моддаси
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги
Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасида — олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса — етти соату ўттиз дақиқадан ортиқ бўлмаслиги керак. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги: ўттиз соатли олти кунлик иш ҳафтасида — беш соатдан, ўттиз соатли беш кунлик иш ҳафтасида эса — олти соатдан ортиқ бўлмаслиги керак; йигирма тўрт соатли олти кунлик иш ҳафтасида — тўрт соат, йигирма тўрт соатли беш кунлик иш ҳафтасида эса — беш соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 477. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги
Кейинги модда →
Модда 479. Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этишдаги чекловлар
Қўшни моддалар
- 474Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш
- 475Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида амалга оширувчи ходимларга қўшимча кафолатлар
- 476Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида амалга оширувчи ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш
- 477Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги
- 479Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб этишдаги чекловлар
- 480Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўллашдаги чекловлар
- 481Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил
- 482Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.