Меҳнат кодекси 476-моддаси

Меҳнат фаолиятини ноқулай меҳнат шароитларида амалга оширувчи ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш

Иш берувчи ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (иш жараёнида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши шарт. Бажарилиши чоғида дастлабки ва даврий мажбурий тиббий кўриклар ўтказиладиган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати ҳамда мажбурий тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни моддалар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.