Касаначиларнинг ишига, қоида тариқасида, ишбай ҳақ тўланади. Ҳақ тўлаш амалда бажарилган ишлар (хизматлар) учун ёки сифати бўйича белгиланган талабларга жавоб берувчи ишлаб чиқарилган маҳсулот учун амалга оширилади. Ишлаб чиқариш нормалари ва ишбай нархлар тарафларнинг келишувига кўра тегишли ишлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган нормал иш вақти ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ишбай ҳақ тўланадиган муайян иш учун касаначининг иш ҳақи миқдори иш берувчининг ўз ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига таққосланадиган бўлиши керак. Касаначининг иш ҳақи, башарти касаначи меҳнат нормаларини ва меҳнат мажбуриятларини бажарса, қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак ва бирон-бир энг юқори миқдор билан чекланмайди. Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак. Меҳнат шартномасида касаначининг меҳнатига бўнак тарзида ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Агар касаначи ўз меҳнатини бажарадиган жойда иш ҳақига ҳудуд коэффициенти белгиланган бўлса, касаначи меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу коэффициент ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 449. Касаначининг йиллик меҳнат таътили
Кейинги модда →
Модда 451. Касаначи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш
Қўшни моддалар
- 446Касаначи билан тузиладиган меҳнат шартномаси
- 447Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришда касаначи оила аъзоларининг иштирок этиши (ёрдамлашиши)
- 448Касаначининг иш вақти
- 449Касаначининг йиллик меҳнат таътили
- 451Касаначи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш
- 452Масофадан туриб ишлаш
- 453Доимий ва вақтинча масофадан туриб ишлаш
- 454Иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.