Меҳнат кодекси 38-моддаси

Иш берувчиларнинг бирлашиш ҳуқуқи

Иш берувчилар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, ижтимоий шерикликни амалга ошириш мақсадида олдиндан рухсат олмасдан ихтиёрий равишда ўз бирлашмаларини тузиш, шунингдек иш берувчилар бирлашмаларига уларнинг уставларида белгиланган тартибда аъзо бўлиш ҳуқуқига эга. Иш берувчилар бирлашмаси юридик ва (ёки) жисмоний шахслар бўлган иш берувчиларнинг ва (ёки) иш берувчилар бирлашмаларининг ихтиёрий аъзолигига асосланган нодавлат нотижорат ташкилотдир. Иш берувчиларнинг бирлашиш ҳуқуқини амалга оширишга монелик қилишга, шунингдек уларни иш берувчиларнинг у ёки бу бирлашмаларига аъзо бўлишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.