Иш берувчида меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган барча ходимлар меҳнат жамоасини ташкил этади. Меҳнат жамоаси ижтимоий шериклик соҳасидаги ўз ваколатларини умумий йиғилиш (конференция) ўтказиш орқали амалга оширади. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши, агар унда иш берувчида меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Меҳнат жамоасининг конференцияси, агар унда ташкилот бўлинмалари делегатларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг (конференциясининг) қарори, агар умумий йиғилишда (конференцияда) иштирок этаётган ходимларнинг (делегатларнинг) эллик фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси): ходимларнинг меҳнат жамоаси манфаатларини ифодалаш ваколати берилган вакиллик органини белгилайди; жамоа шартномасини маъқуллаш ёки маъқулламаслик тўғрисида қарор қабул қилади; амал қилиши тегишли ходимларга ва иш берувчига нисбатан татбиқ этиладиган жамоа келишувларининг, шунингдек жамоа шартномасининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади; жамоа келишувининг, жамоа шартномасининг тарафлар томонидан ижро этилиши самарадорлигига баҳо беради; қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 35. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг даражалари
Кейинги модда →
Модда 37. Ходимларнинг бирлашиш ҳуқуқи
Қўшни моддалар
- 32Иш берувчининг зиммасига меҳнат шартномасини тузиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги суд қарори қабул қилиниши натижасида меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
- 33Шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш
- 34Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик тушунчаси ва асосий принциплари
- 35Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг даражалари
- 37Ходимларнинг бирлашиш ҳуқуқи
- 38Иш берувчиларнинг бирлашиш ҳуқуқи
- 39Ижтимоий шериклик тарафлари
- 40Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган ҳуқуқий ҳужжатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.