Меҳнат кодекси 34-моддаси
Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик тушунчаси ва асосий принциплари
Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик ўз вакиллари тимсолида ходимлар, иш берувчилар, уларнинг вакиллари, давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими бўлиб, бу тизим якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш масалалари юзасидан ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларини мувофиқлаштиришни таъминлашга қаратилган бўлади. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: тарафлар ва уларнинг вакиллари томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш; тарафлар вакилларининг ваколатлилиги; тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги; тарафлар манфаатларининг ҳисобга олиниши; тарафларнинг шартнома асосидаги муносабатларда иштирок этишдан манфаатдорлиги; меҳнат ва машғулот соҳасига кирадиган масалаларни танлаш ҳамда муҳокама қилиш эркинлиги; тарафлар томонидан мажбуриятларни ўз зиммасига олишнинг ихтиёрийлиги; тарафлар ўз зиммасига олаётган мажбуриятларнинг ҳақиқийлиги ва уларни бажаришнинг мажбурийлиги; давлатнинг ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиши; қабул қилинган жамоа келишувларининг, жамоа шартномасининг, шунингдек ижтимоий шерикликнинг бошқа ҳужжатларида кўрсатилган қоидаларнинг бажарилиши устидан назорат; тарафларнинг, улар вакилларининг ўз айби билан жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси бажарилмаганлиги учун жавобгарлиги.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 33. Шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш
Кейинги модда →
Модда 35. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг даражалари
Қўшни моддалар
- 30Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлганда меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
- 31Ота-онадан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги мавжуд бўлганда меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
- 32Иш берувчининг зиммасига меҳнат шартномасини тузиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги суд қарори қабул қилиниши натижасида меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
- 33Шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш
- 35Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг даражалари
- 36Меҳнат жамоаси
- 37Ходимларнинг бирлашиш ҳуқуқи
- 38Иш берувчиларнинг бирлашиш ҳуқуқи
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.