Меҳнат кодекси 369-моддаси
Ходимнинг малакаси ва касбий стандарт тушунчалари
Ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир. Касб стандарти асосий меҳнат вазифалари ва уларни бажариш шартлари тавсифини ўз ичига олган, меҳнат бўйича малака даражасига, лаёқатга, меҳнат сифати ва шарт-шароитларига доир талабларни белгилайдиган стандартдир. Касбий стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллаш тартиби қонунчиликда белгиланади. Агар қонунчиликда ходимга муайян меҳнат вазифасини бажариш учун зарур бўлган малакага нисбатан талаблар белгиланган бўлса, касбий стандартларнинг мазкур талабларга доир қисми иш берувчилар томонидан қўлланилиши шарт. Касб стандартларида кўрсатилган ва қўлланилиши мажбурийлиги ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ белгиланмаган малакаларнинг тавсифлари иш берувчилар томонидан ходимларнинг малакасига доир талабларни аниқлаш учун асос сифатида қўлланилади, бунда ходимларнинг қўлланилаётган технологияларга ҳамда қабул қилинган ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этишга боғлиқ ҳолда бажараётган меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 368. Мураббийлик
Кейинги модда →
Модда 370. Иш берувчининг ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Қўшни моддалар
- 365Ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш
- 366Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш
- 367Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тушунчаси
- 368Мураббийлик
- 370Иш берувчининг ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 371Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш чоғида ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 372Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка
- 373Ишлаб чиқариш таълими шартномаси тушунчаси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.