Меҳнат кодекси 371-моддаси

Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш чоғида ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ходимлар ушбу Кодексда, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган тартибда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиш ҳуқуқига эга. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиш чоғида ходимлар таълим ташкилотида белгиланган қоидаларга риоя этиши, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижаларини иш берувчига тақдим этиши шарт. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиш чоғида ходимларнинг зиммасида ушбу Кодексда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат тўғрисидаги ўзга ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.