Меҳнат кодекси 258-моддаси

Қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш

Қисқартирилган иш вақти шароитларида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи нормал иш вақти учун белгиланган тўлиқ ҳажмда тўланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоида мазкур Кодекс 415-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган, ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтида ишлайдиган ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб амалга ошириладиган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди. Тўлиқсиз иш вақтида (тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, тўлиқсиз иш кунининг ва тўлиқсиз иш ҳафтасининг қўшилиши) ишлайдиган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтига мутаносиб равишда ёки ҳақиқатда ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб амалга оширилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.