Иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалардан истиснолар қонунчиликда белгиланиши мумкин. Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади. Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно. Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади. Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади. Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 255. Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақини бериш
Кейинги модда →
Модда 257. Ўртача иш ҳақи ва уни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Қўшни моддалар
- 252Рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар
- 253Иш ҳақини тўлаш муддатлари
- 254Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳисоб-китоб қилиш муддатлари
- 255Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақини бериш
- 257Ўртача иш ҳақи ва уни ҳисоблаб чиқариш тартиби
- 258Қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш
- 259Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда ва иш ҳажми кўпайганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 260Ҳар хил малака талаб этиладиган ишлар бажарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.