Меҳнат кодекси 175-моддаси
Ходимнинг шахсга доир маълумотлари
Меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир. Шахсга доир маълумотлар жумласига ходим тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киради: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса); маълумоти (қачон ва қайси таълим ташкилотларини тугатганлиги, дипломлари рақамлари, диплом бўйича тайёргарлик йўналиши ёки мутахассислиги, малакаси); меҳнат фаолияти бошланганидан эътиборан бажарилган ишлари (ҳарбий хизматни қўшиб ҳисоблаганда); доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили; паспортига оид маълумотлар (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги) ва идентификация ID-карта маълумотлари; шахсий телефон рақами, электрон почта манзили; ҳарбий мажбуриятга дахлдорлиги, ҳарбий рўйхатга олиш бўйича маълумотлар (захирада бўлган фуқаролар ва ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган шахслар учун); солиқ тўловчининг идентификация рақами; шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг рақами; мажбурий тиббий кўрик натижалари; ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари; оилавий аҳволи, яқин қариндошларининг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган саналари; ходимнинг ва (ёки) унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги иш берувчига маълум бўлиб қолган фактлар, воқеалар ҳамда ҳолатлар ҳақидаги бошқа маълумотлар. Ходимнинг шахсга доир маълумотлари тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига тааллуқлидир.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 174. Меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари
Кейинги модда →
Модда 176. Ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш чоғидаги умумий талаблар ва уларни ҳимоя қилиш кафолатлари
Қўшни моддалар
- 171Меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериш
- 172Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиш
- 173Ишдан бўшатиш нафақаси
- 174Меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари
- 176Ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш чоғидаги умумий талаблар ва уларни ҳимоя қилиш кафолатлари
- 177Ходимнинг ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини рад этиши тўғрисидаги меҳнат шартномаси шартларининг, ички ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслиги
- 178Ходимларнинг шахсга доир маълумотларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни бериш
- 179Ходимнинг иш берувчида сақланаётган ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир ҳуқуқлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.