Меҳнат кодекси 179-моддаси
Ходимнинг иш берувчида сақланаётган ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир ҳуқуқлари
Иш берувчида сақланаётган шахсга доир маълумотларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўзининг шахсга доир маълумотлари ва ушбу маълумотларга ишлов бериш тўғрисида тўлиқ ахборот олиш; ўзининг шахсга доир маълумотларидан эркин бепул фойдаланиш, шу жумладан ходимнинг шахсга доир маълумотларини ўз ичига олган ҳар қандай ёзувнинг кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқи, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; ўзининг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш учун вакил белгилаш; соғлиғининг ҳолатини акс эттирувчи тиббий ҳужжатлардан фойдаланиш; шахсга доир нотўғри маълумотларни чиқариб ташлаш, тўғрилаш ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни, шунингдек ушбу Кодекс ёки бошқа қонун талабларини бузган ҳолда ишлов берилган маълумотларни тўлдириш тўғрисида талаб қилиш; илгари ходимнинг нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган шахсга доир маълумотлари ўзига хабар қилинган барча шахсларга ушбу маълумотларда амалга оширилган барча истиснолар, тузатишлар ёки тўлдиришлар ҳақида иш берувчи томонидан хабар қилиниши тўғрисида талаб қилиш; ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш чоғида иш берувчининг барча ғайриқонуний қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш, шу жумладан судга ҳам шикоят қилиш. Иш берувчи ходимнинг шахсга доир маълумотларини чиқариб ташлашни, тузатишни ёки тўлдиришни рад этган тақдирда, у иш берувчига ўзининг тегишли асосга норозилиги ҳақида ёзма шаклда маълум қилиш ҳуқуқига эга.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 178. Ходимларнинг шахсга доир маълумотларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни бериш
Кейинги модда →
Модда 180. Иш берувчи томонидан ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари
Қўшни моддалар
- 175Ходимнинг шахсга доир маълумотлари
- 176Ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш чоғидаги умумий талаблар ва уларни ҳимоя қилиш кафолатлари
- 177Ходимнинг ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини рад этиши тўғрисидаги меҳнат шартномаси шартларининг, ички ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслиги
- 178Ходимларнинг шахсга доир маълумотларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни бериш
- 180Иш берувчи томонидан ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари
- 181Иш вақтининг тушунчаси ва турлари
- 182Иш вақтининг нормал давомийлиги
- 183Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.