Меҳнат кодекси 178-моддаси
Ходимларнинг шахсга доир маълумотларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни бериш
Ходимларнинг шахсга доир маълумотларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни бериш тартиби ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар талабларига риоя этган ҳолда иш берувчи томонидан белгиланади. Ходимнинг шахсга доир маълумотларини бериш чоғида иш берувчи қуйидаги талабларга риоя этиши керак: ходимнинг шахсга доир маълумотларини унинг ёзма розилигисиз учинчи шахсга хабар қилмаслик, бундан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига бўлган таҳдиднинг олдини олиш мақсадида, шунингдек ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда хабар қилиш зарур бўлган ҳоллар мустасно; ходимнинг шахсга доир маълумотларини унинг ёзма розилигисиз тижорат мақсадларида хабар қилмаслик; ходимнинг шахсга доир маълумотларини оладиган шахсларни ушбу маълумотлардан фақат улар хабар қилинган мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш ва ушбу шахслардан бу қоидага риоя этилганлигининг тасдиғини талаб қилиш. Ходимнинг шахсга доир маълумотларини оладиган шахслар махфийлик режимига риоя этиши шарт. Мазкур қоида ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган тартибда ходимларнинг шахсга доир маълумотларини алмашишга нисбатан татбиқ этилмайди; ходимнинг шахсга доир маълумотларини битта ташкилот доирасида, битта якка тартибдаги тадбиркорда ходим имзо қўйган ҳолда таништирилиши керак бўлган ички ҳужжатга мувофиқ беришни амалга ошириш; ходимларнинг шахсга доир маълумотларидан фойдаланишга фақат махсус ваколатли шахсларга рухсат бериш, бунда мазкур шахслар ходимнинг фақат муайян меҳнат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган шахсга доир маълумотларини олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак; ходимнинг соғлиғи ҳолати ҳақидаги ахборотни сўраб олмаслик, бундан ходим томонидан меҳнат вазифасини бажариш имконияти тўғрисидаги масалага тааллуқли бўлган маълумотлар мустасно; ходимнинг шахсга доир маълумотларини ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган тартибда ходимларнинг вакилларига топшириши ҳамда ушбу ахборотни фақат кўрсатилган вакиллар томонидан ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган шахсга доир маълумотлар билан чеклаш.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 177. Ходимнинг ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини рад этиши тўғрисидаги меҳнат шартномаси шартларининг, ички ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслиги
Кейинги модда →
Модда 179. Ходимнинг иш берувчида сақланаётган ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир ҳуқуқлари
Қўшни моддалар
- 174Меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари
- 175Ходимнинг шахсга доир маълумотлари
- 176Ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш чоғидаги умумий талаблар ва уларни ҳимоя қилиш кафолатлари
- 177Ходимнинг ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини рад этиши тўғрисидаги меҳнат шартномаси шартларининг, ички ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслиги
- 179Ходимнинг иш берувчида сақланаётган ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир ҳуқуқлари
- 180Иш берувчи томонидан ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари
- 181Иш вақтининг тушунчаси ва турлари
- 182Иш вақтининг нормал давомийлиги
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.