Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 18-моддаси
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил қилиши ва амалга ошириши шарт. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига аосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон) Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилиниши тўғрисидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органига ёки саноат хавфсизлиги соҳасида қонунчиликка мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларига тақдим этилади. (18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006
← Олдинги модда
Модда 17. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш
Кейинги модда →
Модда 19. Саноат хавфсизлиги декларацияси
Қўшни моддалар
- 14 ·Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
- 15Саноат хавфсизлиги экспертизаси
- 16Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш
- 17 ·Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш
- 19Саноат хавфсизлиги декларацияси
- 20Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш. Иш берувчининг жавобгарлиги
- 21 ·Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
- 22 ·Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.