Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 16-моддаси
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ҳар бир авариянинг вужудга келиши факти бўйича унинг сабабларини техник жиҳатдан текшириш махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш махсус ваколатли давлат органининг вакили бошчилик қиладиган комиссия томонидан ўтказилади. Мазкур комиссия таркибига қуйидагилар киритилади: ҳудудида хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органи вакиллари; хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот вакиллари; қонунчиликка мувофиқ бошқа ташкилотлар вакиллари. (16-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссия текширувга саноат хавфсизлиги, қидирув, лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ишлари, суғурта, ускуналарни тайёрлаш соҳасидаги ва бошқа соҳалардаги эксперт ташкилотлари, экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот ва унинг ходимлари, шунингдек бошқа ташкилотлар ва давлат органлари ўз ваколатлари доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссияга унинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур ахборотни тақдим этишлари шарт. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиб, унда авария сабаблари ва ҳолатлари, етказилган зарар миқдори, саноат хавфсизлиги талабларининг йўл қўйилган бузилишлари, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг бу бузилишларга йўл қўйган ходимлари, авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш учун кўрилган чоралар ҳамда бундай аварияларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар кўрсатилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш харажатларини молиялаштириш хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006
← Олдинги модда
Модда 15. Саноат хавфсизлиги экспертизаси
Кейинги модда →
Модда 17. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш
Қўшни моддалар
- 12Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
- 13 ·Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш.
- 14 ·Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
- 15Саноат хавфсизлиги экспертизаси
- 17 ·Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш
- 18Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати
- 19Саноат хавфсизлиги декларацияси
- 20Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш. Иш берувчининг жавобгарлиги
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.