Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 3-моддаси
Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи — ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс; жабрланувчи — ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан соғлиғига зарар етказилган, суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган ходим; ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — ходимнинг у меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ўз вазифаларини иш берувчининг ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруриятини келтириб чиқарган, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса; иш берувчи — қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси (контракт) тузган юридик ёки жисмоний шахс; (3-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи — умумий суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс; касб касаллиги — ходимнинг унга ишлаб чиқаришнинг зарарли ёки хавфли омили таъсири натижаси бўлган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги; касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси — касбга оид меҳнат қобилиятининг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса юз бергунига қадар бўлган, фоизларда ифодаланган, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан аниқланадиган пасайиши; (3-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон) меҳнатда майиб бўлиш — ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча ёки турғун йўқотиши; наф олувчи — ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс; суғурта ҳодисаси — иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган факт; ходим — иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаётган жисмоний шахс.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009
← Олдинги модда
Модда 2. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик
Кейинги модда →
Модда 4. Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти
Қўшни моддалар
- 1 ·Ушбу Қонуннинг мақсади
- 2Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик
- 4 ·Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти
- 5Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти ва субъектлари
- 6Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси
- 7Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларини тартибга солиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.