Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 5-моддаси
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти ва субъектлари
Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганда унинг мулкий манфаатлари иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объектидир. Иш берувчи, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи (бундан буён матнда суғурталовчи деб юритилади), аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи, жабрланувчи ва наф олувчи иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектларидир.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009
← Олдинги модда
Модда 4. Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти
Кейинги модда →
Модда 6. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси
Қўшни моддалар
- 1 ·Ушбу Қонуннинг мақсади
- 2Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик
- 3Асосий тушунчалар
- 4 ·Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти
- 6Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси
- 7Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларини тартибга солиш
- 8Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг базавий ставкаси ва коэффициентлари
- 9 ·Иш берувчи фаолияти турларининг хавфлилик даражасини белгилаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.