ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИДА МАХСУС КИЙИМ, МАХСУС ПОЙАБЗАЛ ВА БОШҚА ЯККА ТАРТИБДА ҲИМОЯЛАНИШ ВОСИТАЛАРИНИ БЕПУЛ БЕРИШНИНГ НАМУНАВИЙ МЕЪЁРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 267-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман: 1. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришларида махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Вазир в.б. А. ХАИТОВ Тошкент ш., 2009 йил 23 ноябрь, 70-Б-сон