Об утверждении Типовых норм бесплатной выдачи специальной одежды, специальной обуви и других средств индивидуальной защиты для работников лесохозяйственных производств

Приказ, рег. МЮ № 2051 от 02.12.2009

Типовые нормы бесплатной выдачи специальной одежды, специальной обуви и других средств индивидуальной защиты: лесохозяйственные производства. Перечень профессий, виды СИЗ и сроки носки.

Примечание: Официальный текст этого акта опубликован на узбекском языке — на lex.uz русской редакции нет. Ниже приведён оригинал. Данный текст представлен в информационных целях. Для получения официальной версии обратитесь к первоисточнику на lex.uz.

Разделы документа

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИДА МАХСУС КИЙИМ, МАХСУС ПОЙАБЗАЛ ВА БОШҚА ЯККА ТАРТИБДА ҲИМОЯЛАНИШ ВОСИТАЛАРИНИ БЕПУЛ БЕРИШНИНГ НАМУНАВИЙ МЕЪЁРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 267-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман: 1. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришларида махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Вазир в.б. А. ХАИТОВ Тошкент ш., 2009 йил 23 ноябрь, 70-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 23 ноябрдаги 70-Б-сонли буйруғига ИЛОВА. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришларида махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг НАМУНАВИЙ МЕЪЁРЛАРИ

Т/рКасби ва лавозим номлариМахсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларининг номлариФойдаланиш муддати (ой ҳисобида)

Ўрмон хўжалигида дарахт кесиш ишларини олиб боришда

1.Дарахт қулатувчи ва унинг ёрдамчиси, дарахт кесувчи, ёғоч судраб чиқувчи, кесилган дарахтларнинг ён шохларини кесувчи, ёрдамчи ишчи, кесилган дарахтларни керакли ўлчамда кесувчи, кесилган ёғочларни жамловчи, кесилган ёғочларни юкловчи, кесилган майдондаги тўнкаларни қўпорувчи ва тозаловчиСув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама костюм12
Сув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама шим12
Ип газлама комбинезон12
Ип газлама бош кийим12

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
Телпак36
КаскаЯроқсиз бўлгунча
Чарм пойабзал24

Ўрмон ҳимояси бўйича ишларни олиб боришда

2.Ўрмон зараркунандаларига, уруғларни зарарлантиришга қарши қўлланиладиган кимёвий қоришмаларни тайёрловчи ва сепувчи ишчилар, кимёвий қоришмаларни сепиш воситасини таъмирловчи, махсус идишларда кимёвий моддаларни тайёрловчи, биолаборатория ходимлариЧанг ўтказмайдиган ип газлама костюм ёки комбинезон16
Резина этик24
Резина қўлқопЯроқсиз бўлгунча
КаскаЯроқсиз бўлгунча
РеспираторЯроқсиз бўлгунча
Ҳимояловчи кўзойнакНавбатчи
Ип газлама халат12
3.Ўрмон ёнғинини ўчирувчи хизматчиларОловга чидамли модда шимдирилган ип газлама костюм24
Чарм пойабзал24
Комбинацияланган қўлқоп2

Ўрмон барпо қилиш ва кўчат етиштиришда

4.Ерларни тайёрлаш, уруғ сепиш, кўчат экиш, дарахтларнинг қатор ораларига ишлов бериш бўйича тракторчи, кўчат, уруғ ва бошқа ўрмон маҳсулотларини ташувчи транспорт ҳайдовчи, кўчатхона ишчилари, иссиқхона ишчилари, ўрмон меваларини совуқ ҳолда қайта ишловчилар, чўл ўсимликлари уруғларини тайёрловчи, уруғларни тозаловчи ва сараловчилар, уруғларни ювувчи ва пўчоғидан ажратувчилар, уруғларни буғловчилар, уруғларни мевасидан ажратувчилар, қамиш ўрувчиларСув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама костюм12
Сув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама куртка24
Чарм пойабзал24

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
Телпак36
Резина этик24

Ёрдамчи тармоқларда ишлашда а) цехларда ишларни олиб боришда

5.Пилорама ишчиси, дурадгор, токарь, тўқима жиҳозлар ишчиси, электрик, чилангарИп газлама комбинезон12
Ип газлама халат12
Ип газлама қўлқоп2
Резина қўлқоп12
Чарм пойабзал12
Ҳимояловчи кўзойнакНавбатчи
РеспираторЯроқсиз бўлгунча
КаскаЯроқсиз бўлгунча

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36

б) чорвачилик ишларини олиб боришда

6.Ферма мудири (зоотехник), ветврач, чўпон, асаларичиИп газлама костюм12
Ип газлама шим12
Ип газлама халат12
Ип газлама қўлқоп2
Чарм пойабзал24
Тиббиёт қўлқопиЯроқсиз бўлгунча
Асаларидан юз ҳимояловчи ниқобЯроқсиз бўлгунча

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36

в) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда

7.ИшчиларИп газлама халат12
Ип газлама рўмолча ёки беретка12
Ип газлама қўлқоп2
РесператорНавбатчи

г) доривор ўтларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини олиб боришда

8.ИшчиларРеспираторЯроқсиз бўлгунча

Ўрмон тузиш ва лойиҳа қидирув ташкилоти ходимлари

9.Ер тузувчи, ўрмон тузувчи (таксатор), партия бошлиғи, фaррош, машина ҳайдовчиси, ўлчовчи, рейкачи (реперчик), топографСув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама костюм16
Ип газлама халат12
Резина калишЯроқсиз бўлгунча
Ип газлама комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3
Ип газлама қўлқоп2
Чарм пойабзал24

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36

Якуний қоида

Мазкур Намунавий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари М. ЭСАНОВ 2009 йил 16 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА 2009 йил 16 ноябрь (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 527-модда)

Нужна помощь с соблюдением этого закона?

Мы поможем привести вашу организацию в соответствие с требованиями законодательства.