Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 3-моддаси
Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги — аҳоли соғлиғининг ҳолати бўлиб, бунда инсонга яшаш муҳити омилларининг зарарли таъсири мавжуд бўлмайди ва унинг ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар таъминланади; давлат санитария назорати — аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олишга, уларни аниқлаш ва бартараф этишга доир фаолият; (3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) инсоннинг яшаш муҳити — инсоннинг ҳаёт фаолияти шарт-шароитларини белгилайдиган объектлар, ҳодисалар ва атроф-муҳит омиллари мажмуи; санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар — юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишининг ҳамда тарқалишининг олдини олишга ва уларни бартараф этишга қаратилган ташкилий, маъмурий, муҳандислик-техник, тиббий-санитария чора-тадбирлари ҳамда бошқа чора-тадбирлар; санитария-эпидемиологик вазият — аҳоли яшаётган муҳитининг ва соғлиғининг муайян ҳудуддаги, кўрсатилган аниқ вақтдаги ҳолати; санитария-эпидемиология хизмати — аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ва ташкилотларини ўз ичига олган ягона тизим; (3-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон) чекловчи тадбирлар (карантин) — юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар; юқумли ва паразитар касалликлар — инсонга у яшаётган муҳитнинг биологик омиллари таъсир кўрсатиши ҳамда касалликка чалинган инсондан ёки ҳайвондан соғлом инсонга касаллик юқиши мумкинлиги сабабли пайдо бўладиган ва тарқаладиган инсон касалликлари.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015
← Олдинги модда
Модда 2. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик
Кейинги модда →
Модда 4. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Қўшни моддалар
- 1 ·Ушбу Қонуннинг мақсади
- 2 ·Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик
- 4Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
- 5Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
- 6Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари
- 7Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.