Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 35-моддаси

Мажбурий тиббий кўриклар

Юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишининг ҳамда тарқалишининг олдини олиш, шунингдек касб фаолиятига оид касалликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор касб ва ишлаб чиқариш тармоқларининг ходимлари ишга кириш пайтида дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ҳамда кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўтиб боради. Ходимлари мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилиши лозим бўлган касбларнинг ва ишлаб чиқаришларнинг рўйхати, бундай кўрикларни ўтказиш тартиби ва муддатлари олдиндан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси хабардор қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.