Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 36-моддаси
Фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш
Фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш уларнинг гигиенага, соғлом турмуш тарзига, соғлиқни сақлашга доир билимлар, кўникмалар ҳамда малакаларни эгаллашига қаратилади ва касалликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади. Фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш белгиланган тартибда: таълим муассасаларида; фаолияти озиқ-овқат хом ашёсини, озиқ-овқат маҳсулотларини ва ичимлик сувини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш, болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган кадрларга ишлашга ижозат бериш олдидан, ушбу кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш пайтида ўтказилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015
← Олдинги модда
Модда 35. Мажбурий тиббий кўриклар
Кейинги модда →
Модда 37. Давлат санитария назоратини амалга ошириш бўйича фаолиятга аралашишга йўл қўйилмаслиги
Қўшни моддалар
- 32Юқумли ва паразитар касалликлар ўчоқларида ўтказиладиган чора-тадбирлар
- 33Профилактик эмлашлар ўтказиш
- 34 ·Дезинфекция тадбирлари
- 35Мажбурий тиббий кўриклар
- 37 ·Давлат санитария назоратини амалга ошириш бўйича фаолиятга аралашишга йўл қўйилмаслиги
- 38 ·Низоларни ҳал этиш
- 39 ·Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
- 40Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.