ВМ қарори № 712, 75-бўлим
13-боб. Электрод қозонлари. Электр фильтрлари
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
237. Изоляцияланган корпусли, кучланиши 1000 В гача бўлган электродли қозоннинг ғилофи қулфланиб ёпилиши шарт. Қозондан кучланиш олингандан кейингина ғилофни очишга рухсат берилади. 238. Ишлаб турган электродли қозонга уланган қувурларда уларнинг ерга ҳимоя улагичларини бузиш ёки уларни ажратиш билан боғлиқ ишларни бажаришга йўл қўйилмайди. 239. Қувурларни ажратишдан аввал электр пайвандлаш ёрдамида бўлаклар орасида мустаҳкам металл контакт бўлишини таъминлаш лозим. Бир-биридан ажратилиши байпас айланмаси билан жиҳозланган қувурларни бўлаклари орасида бундай контактни таъминлаш талаб этилмайди. 240. Электр фильтрларини эксплуатация қилишда қуйидагилар ман этилади: жавобгар раҳбарнинг наряддаги алоҳида кўрсатмаси бўйича нарядда кўрсатилгандан ташқари ҳолларда одамларнинг электр фильтри ичида бўлган пайтларида силкитиш механизмини улаш; электр фильтрларининг бункер ва секцияларида бир вақтда бараварига таъмирлаш ишларини олиб бориш; таъминловчи агрегатларнинг блокировка қурилмалари носоз бўлган пайтда электр фильтрининг секция тешиклари, изолятор ғилофлари ва люкларни ёпувчи зулфинлар ва шунга ўхшаш мосламаларда носозлик бўлмаса, электр фильтрларга ҳамда уни уловчи кабелларга кучланиш бериш. 241. Қозон электр фильтрининг ҳар қандай майдончасида, захирадаги шинада, электр фильтрини манбага уловчи ҳар қандай кабелда ишланганида, ушбу электр фильтрини барча таъминловчи агрегатлари узилиши ва ерга уланиши керак. 242. Электр фильтри секцияларида одамлар ишлашига ижозат беришдан олдин секциялар шамоллатилиши ва бункердаги кул (чанг) олиб ташланиши шарт. Ҳаво ҳарорати эса 45 °C дан ошмаслиги зарур. 243. Электр фильтри ўчирилгандан кейин ундан ва уни электр энергияси билан таъминловчи кабеллардан 1000 В дан юқори кучланишли электр агрегатларини ерга улаш йўли билан электростатистик заряд олиб ташланиши зарур. Электр фильтрини ерга уланмаган қисмидан заряд олиб ташланишига қадар унга тегиш тақиқланади. 244. Корхоналарда мавжуд кул (чанг) ушлайдиган қурилманинг алоҳида хусусиятларига қараб, электр фильтрларига хизмат кўрсатиш бўйича маҳаллий йўриқнома ишлаб чиқилиши керак. Йўриқномада цехлар ўртасида хизмат кўрсатиш чегаралари ўрнатилишига қараб, наряд ва ишлашга ижозат бериш тартиби белгиланади. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2020 й., 09/20/712/1502-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.