ВМ қарори № 712, 74-бўлим

4-§. Трассани дарахтлардан тозалаш

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

228. Дарахтларни қулатишдан олдин иш жойи тозаланган бўлиши керак. Қиш пайтида қорга қулатилаётган дарахт тагидан тез қочиш мақсадида унинг қулайдиган тарафига қарама-қарши тарафга бурчак қилиб, 5-6 метр узунликда тозаланган иккита йўлакча очилиши керак. 229. Иш бажарувчи иш бошлашдан олдин барча бригада аъзолари қулатилаётган дарахтлар, йўғон арқонлар ва бошқаларнинг ҲЛ симларига яқинлашиши хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирилиши шарт. 230. Дарахтлар симларнинг устига қулашининг олдини олиш учун улар чопишдан олдин тортқи билан тортиб қўйилиши зарур.Чопилаётган ёки арраланаётган дарахтлар устига чиқиш тақиқланади. 231. Дарахт симларга қулаган тақдирда, ҲЛдан кучланиш олинмагунча, унга 8 метрдан кам бўлган масофага яқинлашиш ман этилади. 232. Кесилаётган дарахтнинг қулаши тўғрисида арракашлар бошқа ишчиларни огоҳлантириши шарт. Дарахт қулаши мўлжалланган томонда ҳамда унинг қарама-қарши томонида туриш тақиқланади. 233. Дарахтнинг маълум қисмини чопмасдан ёки арраламасдан қулатиш ман этилади. Шунингдек, дарахтни ялписига арралаб қулатиш ҳам тақиқланади. Қийшайган дарахтни эгилган тарафига қулатиш зарур. 234. Ишдаги танаффус ёки бошқа дарахтни кесишга ўтиш вақтида кесилаётган ёки арраланаётган дарахтларни қулатмасдан қолдириш ман қилинади. 235. Чириган ва қуриган дарахтни қулатишдан олдин унинг мустаҳкамлигини текшириш, шундан сўнг қулатиш учун арралашни бошлаш зарур. Бундай дарахтларни чопиб қулатиш тақиқланади. 236. Бир неча дарахтларни олдиндан маълум қисмини арралаб бир йўла ва бирини устига бирини ағанатиш йўли билан қулатиш тақиқланади. Биринчи навбатда, чириган, куйган ва қуриган дарахтлар қулатилиши керак.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.