ВМ қарори № 712, 72-бўлим
2-§. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида ишлаш
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
196. Кучланиш остида турган симга бевосита тегиш билан боғлиқ ишлар одамни изоляцияловчи қурилмалар: изоляцияланган бўғинли телескопик минора, изоляцияловчи майдонча, нарвон ва шунга ўхшаш қурилмалар ёрдамида ердан изоляциялаш шарти билан бажарилиши мумкин. Бунда одам симга тегишидан олдин изоляцияланган қурилманинг иш майдончаси симдаги потенциал билан боғланган бўлиши керак, бунинг учун иш майдончасига олдиндан улаб қўйилган сим изоляцияловчи штанга ёрдамида кучланиш остида турган симга уланиши зарур. Бу ишларни бажаришда одамдан ерга уланган қисмларгача бўлган масофа мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 2-устунида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт. 197. Шодаларда иш бошлашдан аввал ўлчаш штангаси ёрдамида осма изоляторларни ишга яроқли эканлиги ва арматурадаги барча қулфлар ва шплинтлар бутлигини текшириш шарт. Агар шодалардаги изоляторлар сирғалиб чиқувчи қисқичлар билан жиҳозланган бўлса, улар иш бажариладиган таянчга ҳамда трасса рельефи бўйича талаб қилинадиган ҳолларда, шунингдек, қўшни таянчларга тортиб, пона ёрдамида маҳкамланиши керак. 198. Изоляцияловчи қурилмалар ёки траверсалардаги монтерлар томонидан шодаларни қайта осиш, шодалардаги алоҳида изоляторларни, арматураларни алмаштириш ишларини шодадаги ёки сим ва уни ажратиш мосламаси ўртасидаги ишга яроқли изоляторлар сони қуйидагидан кам бўлмаслик шарти билан бажаришга рухсат этилади:
| ҲЛ кучланиши, кВ | Яроқли изоляторлар сони , дона | ҲЛ кучланиши, кВ | Яроқли изоляторлар сони, дона |
| 15 | 2 | 110 | 6 |
| 35 | 4 | 220 | 10 |
199. Траверсадан туриб шодаларни қайта осиш ишларини бажаришда зарур мосламани шодага ўрнатиш ва уни траверсадан бўшатиш диэлектрик қўлқопларда амалга оширилиши керак. Бунда 35 кВ кучланишли ҲЛда шодадаги икки изолятор ишга яроқли бўлганда, биринчисининг қалпоғига, кучланиши 110 кВ бўлган ҲЛда эса биринчиси ва иккинчисининг қалпоғига тегиш мумкин. Изоляторларни ҳисоблаш траверсдан бошланади. 200. Сим потенциали остида турган изоляцияловчи қурилма майдончасида туриб ишлаган пайтда симдагидан бошқа потенциалга эга бўлган шода арматураларга ва изоляторига тегиш, шунингдек, ушбу иш майдончасида турмаётган шахслардан асбоб-ускуна ёки мосламаларни олиш ёки унга узатиш ман этилади. Таъмирланаётган ҳар хил потенциал остидаги фаза элементларини (масалан, сим ва шодаларни) улаш ёки уларни бир-биридан ажратишда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур. 201. Изоляцияловчи қурилмадан унинг иш майдончасига ўтиш ва қайта ўтиш учун фақат майдонча монтёри билан биргаликда симдан, кучланиши 110 кВ бўлган ҲЛда 0,5 метрдан ортиқ масофага, кучланиши 150 — 220 кВ бўлган ҲЛда эса 1 метрдан ортиқ масофага узоқлаштирилиб, ишчи майдончасидан потенциал олингандан сўнг рухсат этилиади. 202. Кучланиши 35 — 110 кВ бўлган ҲЛда кучланиш остида найсимон зарядсизлантиргични унинг ташқи электроди билан сим орасида белгилангандан кам масофага яқинлашиши имкониятини истисно этадиган изоляцияловчи осма габаритникдан фойдаланиш шарти билан ўрнатишга рухсат этилади. Зарядсизлантиргични олиш пайтида зарядсизлантириш электродини буриш ёки унинг ташқи электродини симга яқинлаштиришда газ отилиб кетиши мумкин бўлган зонада туриш ман этилади. Зарядсизлантиргичнинг ташқи электродини симга яқинлаштириш ва узоқлаштириш фақат изоляцияловчи штанга ёрдамида бажарилиши зарур. 203. Таянчдан изоляцияланган яшин қайтаргич тросга 1 метрдан кам масофага яқинлашиш ман этилади. Муз эритиш схемасида тросдан фойдаланилганда, тросга яқинлашиш мумкин бўлган масофа эритиш кучланишига қараб белгиланади. 204. Кучланиш остида турган ҲЛда куннинг қоронғу вақтида, ёмғир ва қор ёғаётганда, момақалдироқ ва туман пайтида, шунингдек, таянчда ишларни қийинлаштирадиган шамол пайтида ишлаш тақиқланади. Кесиб ўтиш оралиқларида, илашган кучланиш зонасида, 35 кВ ва ундан юқори кучланишли кўп занжирли ҲЛда бир занжири ўчирилганда, симларни ҳамда троссларни монтаж қилиш ва алмаштириш 205. Сим ва троссларни монтаж қилиш ва алмаштириш пайтида силтамасдан, ёйиш ва осиш зарур. Арқон шундай йўналтирилиши керакки, унда осилаётган сим силтанган ёки узилиб кетган тақдирда, кучланиш остида турган симга яқинлашмаслиги ёки унга илашиб қолмаслиги керак. Зарур бўлганда, одатда ип-газламадан ёки капрондан ясалган махсус тортқичлар қўлланилади. Арқонлар иложи борича калта бўлиши ва таранг тортилиб туриши, уларнинг учлари осилиб қолишига йўл қўйилмаслик керак. Металлдан ясалган йўғон арқонлар ёки чиғирлар ерга уланади. 206. Симларни (троссларни) ёйишдан олдин ҳар бир барабандаги сим ерга уланиши керак. Агар симлар (тросслар) ёйиш аравачасидан ёзилса, симнинг (тросснинг) қўзғалмас учи ерга уланиши керак. Бир жойда турган барабандаги симни (троссни) ёйишда, ерга улаш учун унинг учи барабан втулкасига, барабаннинг вали эса барабанга яқин турган таянчга ёки ерга улагичга уланиши зарур. 207. Монтаж ишларини бошлашдан олдин (хом чизиқ тортиш, сим тортиш, симни роликдан қисқичларга ўтказиш), ёзилган сим (тросс) икки жойда: бошланғич анкер таянчининг тортувчи қисқичи яқинида ва сим тортилаётган охирги таянчда ерга уланиши керак. Бундан ташқари, сим (тросс) ва иш олиб борилаётган жойдаги ҳар бир оралиқ таянч ҳам ерга уланиши зарур. 208. Металлдан ясалган осма роликларда ёки қисқичлардаги симлар учун роликларнинг (қисқичларнинг) гардишини ерга улаш етарлидир. Роликнинг (қисқичнинг) металл гардиши билан металли ёки арматурали темир-бетон таянч ўртасидаги табиий металли контакт мавжуд бўлса, металлдан ясалган роликни (қисқични) ерга улаш учун қўшимча тадбир талаб қилинмайди. 209. Кучланиш остида турган ҲЛ билан кесишган оралиқларда осилаётган сим кесишган линиянинг (тросс) иккала тарафидан ерга уланиши лозим. 210. Одамларни кўтаришга мўлжалланган механизмдан ёки изоляцияловчи бўғини бўлмаган телескопик минорадан, шунингдек, таянчда туриб симларда бажариладиган ва таянчдан батамом ерга қадар туширилган симлардаги ишлар мазкур Қоидаларга 9-илованинг 50 ва 51-бандларига мувофиқ бажарилиши керак. 211. Анкерлар оралиғидаги симларни осиш ишлари тамомлангандан сўнг симлар бошланғич анкер таянчида ёки бирон-бир оралиқ таянчда ерга уланиши керак. Кейинги анкер оралиғида ишлаётган одамларнинг тайёр бўлган олдинги анкер оралиғидаги сим орқали яшин разрядидан жароҳатланмасликлари учун симни охирги анкер таянчида ерга улаш тақиқланади. 212. Анкер таянчида шлейфларни улаш фақат бу таянчга тегишли бўлган ёнма-ён анкерлар оралиғидаги монтаж ишлари тамомлангандан сўнг амалга оширилади. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛ шлейфлари уланишига қадар симга ёки тортиб турувчи шодаларга траверсадан ҳисобланганда тўртинчи изоляторгача, 35 кВ ва ундан кам кучланишга эга бўлган ҲЛда фақат симга маҳкамлаб қўйилиши зарур. 213. Ишлар тугатилган ҲЛ участкаларида анкер таянчлардаги шлейфлар улаб бўлингандан кейин сим бошланғич анкер таянчида ва охирига яқин бўлган таянчлардан бирида ерга уланиши керак. Охирги анкер таянчида ушбу симларни ерга улаш ман этилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 71. 12-боб. Электр узатиш ҳаво тармоқлари — 1-§. Таянчларда ишлаш
Кейинги бўлим →
Бўлим 73. 3-§. Турли ишлар
Қўшни бўлимлар
- 689-боб. Механизмлар ва юк кўтариш машиналарини қўллаб бажариладиган ишлар
- 6910-боб. Электр қурилмаларида баландликка чиқиш билан боғлиқ бўлган ишлар
- 7011-боб. Аккумулятор батареялари ва зарядловчи қурилмалар
- 7112-боб. Электр узатиш ҳаво тармоқлари — 1-§. Таянчларда ишлаш
- 733-§. Турли ишлар
- 744-§. Трассани дарахтлардан тозалаш
- 7513-боб. Электрод қозонлари. Электр фильтрлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.