ВМ қарори № 712, 59-бўлим
4-§. Кабель массасини қиздириш ва муфтага қуйиш
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
49. Муфтага қуйиладиган кабель массаси металлдан ясалган қопқоқли ва жўмракли махсус идишда қиздирилади. Очилмаган банкалардаги кабель массасини қиздириш қатъиян ман қилинади. 50. Кабель массасини қуйишда брезент қўлқоп кийиб, ҳимоя кўзойнагини тақиб ишлаш лозим. 51. Қайноқ кавшарлаш қотишмали қозончани, шунингдек, қайноқ кабель массаси солинган идишларни жойдан-жойга кўчириш ва уларни қиздиришда брезент қўлқопдан ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланиш зарур. Кийим енгларининг қўлқоп устига чиқариб бойлаш ёки тирсаккача етадиган қўлқоплардан фойдаланиш лозим. Қайноқ бирикма ва эриган қотишмали идишларни қўлдан-қўлга узатиш ман қилинади. Уларни бир-бирига бериш учун ерга ёки мустаҳкам тагликка қўйиш зарур. 52. Қуйиш учун эритилган бирикма ва қотишмани металл таёқча ёрдамида аралаштириш, қизиган қотишма устидаги қоракуяни эса металл қошиқ ёрдамида олиб ташлаш лозим. Металл таёқча ва металл қошиқ фойдаланишдан олдин иситилади. Қизиган бирикма ва қотишма ичига сув томишига йўл қўйиб бўлмайди. 53. Йилнинг совуқ фаслларида қизитилган бирикмани уловчи ва охирги муфтага қуйишдан олдин муфталар иситилиши зарур.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 58. 3-§. Муфталарни очиш ва кабелни кесиш
Кейинги бўлим →
Бўлим 60. 5-§. Кабелларни ўтказиш, кабель ва муфталарни бошқа жойга кўчириш
Қўшни бўлимлар
- 553-боб. Комплект тақсимлаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш
- 564-боб. Кабелли электр узатиш линияларида таъмирлаш ишлари — 1-§. Ер қазиш ишлари
- 572-§. Кабель ва муфталарни осиш ҳамда маҳкамлаш
- 583-§. Муфталарни очиш ва кабелни кесиш
- 605-§. Кабелларни ўтказиш, кабель ва муфталарни бошқа жойга кўчириш
- 616-§. Ер ости иншоотларидаги ишлар
- 627-§. Кавшарлаш лампалари билан ишлаш
- 635-боб. Ўлчов асбоблари, релели ҳимоя қурилмалари, иккиламчи занжирлар, автоматика, телемеханика ва алоқа қурилмаларини монтаж ва эксплуатация қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.