ПКМ № 712, раздел 59

4-§. Кабель массасини қиздириш ва муфтага қуйиш

Услуга по этому документу: Обучение: электробезопасность

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.

Рассчитать стоимость

49. Муфтага қуйиладиган кабель массаси металлдан ясалган қопқоқли ва жўмракли махсус идишда қиздирилади. Очилмаган банкалардаги кабель массасини қиздириш қатъиян ман қилинади. 50. Кабель массасини қуйишда брезент қўлқоп кийиб, ҳимоя кўзойнагини тақиб ишлаш лозим. 51. Қайноқ кавшарлаш қотишмали қозончани, шунингдек, қайноқ кабель массаси солинган идишларни жойдан-жойга кўчириш ва уларни қиздиришда брезент қўлқопдан ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланиш зарур. Кийим енгларининг қўлқоп устига чиқариб бойлаш ёки тирсаккача етадиган қўлқоплардан фойдаланиш лозим. Қайноқ бирикма ва эриган қотишмали идишларни қўлдан-қўлга узатиш ман қилинади. Уларни бир-бирига бериш учун ерга ёки мустаҳкам тагликка қўйиш зарур. 52. Қуйиш учун эритилган бирикма ва қотишмани металл таёқча ёрдамида аралаштириш, қизиган қотишма устидаги қоракуяни эса металл қошиқ ёрдамида олиб ташлаш лозим. Металл таёқча ва металл қошиқ фойдаланишдан олдин иситилади. Қизиган бирикма ва қотишма ичига сув томишига йўл қўйиб бўлмайди. 53. Йилнинг совуқ фаслларида қизитилган бирикмани уловчи ва охирги муфтага қуйишдан олдин муфталар иситилиши зарур.

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Об утверждении Правил технической эксплуатации электрооборудования потребителей и Правил техники безопасности при эксплуатации электрооборудования потребителей

Постановление Кабинета Министров РУз № 712 от 11.11.2020

Открыть документ целиком

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.