ВМ қарори № 712, 58-бўлим

3-§. Муфталарни очиш ва кабелни кесиш

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

42. Муфталарни очишдан ёки кабелни кесишдан олдин таъмирланиши керак бўлган кабель ҳақиқатан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у узиб қўйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. 43. Иш жойида таъмирланиши зарур бўлган кабель қуйидагича аниқланиши керак: кабель туннель, коллектор, канал ичидан иморат деворлари бўйлаб ўтказилган бўлса — уни трасса бўйлаб кузатиш билан, чизма ва схемалар бўйича кабелларнинг жойлашиш тартибини солиштириш ва кабеллардаги ёрлиқларни текшириш орқали; кабель ер ичидан ўтказилган бўлса — уларнинг ердаги жойлашишини схемада кўрсатилган ҳолатларини солиштириш орқали. Бунинг учун олдиндан кабель тўпламидаги барча кабеллар кўзга кўринадиган қилиб, кабель тўпламига кўндаланг бўлган назорат ҳандағи (шурф) қазилиши керак. 44. Таъмирланиши зарур бўлган кабелни ишонч билан аниқлаб бўлмаган ҳолларда, кийдирма рамкаси бўлган кабель қидирувчи аппарат қўлланилиши керак. 45. Кабель линияларида кабелни кесишдан ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус пўлат игнали ёки кесувчи учли изоляцияловчи штангали мослама ёрдамида кучланиш йўқлигини текшириш зарур. Мослама ёрдамида кабелнинг зирҳи ва қобиғини ток ўтказувчи фазаларигача тешиш ёки кесиш, бир-бирига қисқа туташтириб, унинг ерга уланишини таъминлаш лозим. Кабелнинг тешиладиган жойи устига олдиндан беркитувчи экран ўрнатилиши керак. Туннелларда, коллекторларда ва қудуқларда бундай мосламани қўллаш учун фақат масофадан бошқариш мавжуд бўлганда рухсат этилади. 46. Кабелнинг шикастланиши натижасида унинг барча ток ўтказувчи фазалари очилиб қолган бўлса, кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан кучланишни бевосита кўрсатувчи асбобнинг ўзи билан текшириш мумкин. 47. Кабелни тешиш ишлари жавобгар раҳбар ёки ижозат берувчи ёхуд унинг кузатуви остида иш бажарувчи томонидан бажарилади. Кабелни ҳимоя кўзойнагини тақиб ва диэлектрик қўлқоп кийиб тешиш лозим. Тешиш вақтида ҳандақ устидаги изоляцияловчи мосламада ва имкони борича кабелдан узоқроқда туриш керак. 48. Тешадиган мосламани ерга улаш учун кабелнинг зирҳидан ёки 0,5 метр чуқурликда ерга киритилган махсус мосламадан фойдаланилади. Ерга уловчи сим зирҳга ҳалқасимон қисқич ёрдамида уланади; қисқич остидаги зирҳ тасмаси тозаланган бўлиши зарур. Агар зирҳ тасмаси занглаган бўлса, у ҳолда ерга уловчи симни кабелнинг металл қобиғига улашга рухсат этилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган тўрт толали кабель линиясида ишлар бажарилганда, унинг ноль сими иккала учидан ажратиб қўйилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.