ВМ қарори № 712, 32-бўлим

Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 9-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В гача бўлган тақсимлаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

1. ТТнинг кабель каналлари ёнмайдиган плиталар билан ёпилиши ва тозаликда сақланиши керак. 2. Навбатчи ходимда калибрланган эрувчан киргизмалар захираси бўлиши шарт. Калибрланмаган эрувчан киргизмаларни қўллаш ман қилинади. Эрувчан киргизмалар сақлагичлар турига мос келиши шарт. 3. ТҚнинг ташқи эшикларида уларнинг номлари кўрсатилади. Барча симлар, шиналар, кабеллар, контакт қисқичлари ва сақлагичлар ягона тизим бўйича маркировка қилинади (изоляцияланган ёрлиқлар, қисқич ва сақлагичлар устидаги ёки остидаги панелда ёки корпусда ёзиш ёки ўйиб ёзиш билан). Сақлагичлар ва сақлагичлар панелларида бундан ташқари, эрувчан киргизманинг номинал токи кўрсатилади. ТҚ панеллари очиқ рангга бўялади, уларда алоҳида занжирлар ва узатмаларнинг вазифаларини кўрсатувчи аниқ ёзувларда бажарилади. Бундай ёзувлар панелларнинг олд ва орқа тарафларида бўлиши шарт. ТҚ эшикларида хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мос огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилади. 4. Барча калитларда, тугмачаларда ва бошқарув дастакларида улар мўлжалланган операцияларни кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт («Улансин», «Ўчирилсин», «Камайтирилсин», «Кўпайтирилсин» ва бошқалар). 5. Сигнал лампаларида ва бошқа сигнал аппаратларида сигнал хусусиятини кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт («Уланган», «Ўчирилган», «Ўта қизиш» ва бошқалар). 6. ТҚларни, панелларни, йиғмаларни, шчитчаларни кўрикдан ўтказиш, чанг ва ифлосланишдан тозалаш 3 ойда камида 1 марта ўтказилади. 7. ТҚ ускуналарининг профилактик текширувлари, ўлчовлари ва синовлари Электр ускуналарни СҚ ва Мда кўзда тутилган ҳажмларда ва муддатларда ўтказилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни бўлимлар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.