ВМ қарори № 712, 35-бўлим
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 12-ИЛОВА. Электр ўлчаш воситаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
1. Ушбу Қоидалар ускуналарнинг технологик параметрларини текшириш тизимларига, иш режимларини ўлчаш воситаларига (стационар ва кўчма), шунингдек, электр энергиясини ҳисобга олиш воситаларига (актив ва реактив энергия ҳисоблагичларига) тааллуқлидир. 2. Электр энергиясини ўлчаш ва ҳисобга олиш воситаларини ўрнатиш, монтаж ва эксплуатация килиш ЭҚТҚ талабларига ҳамда ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади. 3. Электр катталикларни ўлчаш воситалари Ўзбекистон Республикаси стандартларига мос келиши ва ЭҚТҚ талабларини қондириши, шунингдек, ўлчаш воситаларининг турини тасдиқловчи сертификатга эга бўлиши шарт. 4. Электр энергиясини ўлчаш ва ҳисобга олиш воситаларини давлат ва идоравий қиёслаш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат стандартлари, «Ўзстандарт» агентлиги ва идоравий метрология хизмати органларининг НТҲ билан белгиланади. 5. Электр энергиясини ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб воситаларини ва намунавий ўлчаш воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш давлат стандартларида белгиланган муддатларда, шунингдек, ушбу воситалар таъмирлангандан сўнг ўтказилади. 6. Электр ўлчаш воситаларини қиёслашнинг ташкил этилиши, уни ўтказиш усуллари ва ҳисоботлари Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартларига, «Ўзстандарт» агентлиги ва идоравий метрология хизмати органларининг НТҲ талабларига мос келиши шарт. 7. Барча электр ўлчаш воситалари ушбу ўлчов воситаларига стандартлар, техник шартлар ва завод йўриқномаларининг талабларига жавоб берадиган шароитларда ўрнатилади ва эксплуатация қилинади. 8. Электр энергиясини ўлчаш ва ҳисобга олиш воситаларига паспортлар (ёки журналлар) тузилади. Уларда барча таъмирлар ва қиёслашлар ҳақида белгилар қўйилади. 9. Электр ускуналари ва электр узатиш тармоқларининг иш режимларини назорат қилувчи стационар ўлчов воситаларига ўлчанаётган катталикнинг номинал қийматига мос белги қўйилиши керак. Белгиларнинг ўлчамлари ва қўйиш усуллари ўлчов асбобларининг шкалаларига қўйилган давлат стандартлари талабларига мос келиши шарт. Ташқи манбадан электр таъминотига эга асбоблар кучланиш мавжудлигини билдирувчи сигнализация қурилмаси билан жиҳозланиши шарт. 10. Ҳар бир электр энергиясини ҳисоблаш воситасида (ҳисоблаш асбобида) электр энергиясининг ҳисоби олиб борилаётган уланманинг номини кўрсатувчи ёзув бўлиши шарт. 11. Энергетика ускунасига бириктириб ўрнатилган электр ўлчаш воситаларининг (ток ва кучланиш транформаторларининг, шунтларнинг, электр ўзгартиргичларнинг ва бошқалар) қиёслаш муддатлари улар ўрнатилган ускуналар ишларининг таъмирлараро даврига мос келиши шарт. Ускуналарни таъмирлаш ҳажмига ушбу ўлчов воситаларини демонтажи, қиёслаш ва ўрнатиш ҳам киритилиши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 34. Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 11-ИЛОВА. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни эксплуатация қилишда техник талаблар
Кейинги бўлим →
Бўлим 36. Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 13-ИЛОВА. Ерга улаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Қўшни бўлимлар
- 31Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 8-ИЛОВА. Аккумулятор қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 32Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 9-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В гача бўлган тақсимлаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 33Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 10-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва тақсимлаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 34Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 11-ИЛОВА. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни эксплуатация қилишда техник талаблар
- 36Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 13-ИЛОВА. Ерга улаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 37Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарорига 2-ИЛОВА. Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси ҚОИДАЛАРИ — 1-боб. Умумий қоидалар
- 382-боб. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда асосий хавфсизлик талаблари — 1-§. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш Тезкор хизмат кўрсатиш
- 392-§. Ишларнинг хавфсиз бажарилишини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.