ПКМ № 712, раздел 32
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 9-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В гача бўлган тақсимлаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Услуга по этому документу: Обучение: электробезопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
1. ТТнинг кабель каналлари ёнмайдиган плиталар билан ёпилиши ва тозаликда сақланиши керак. 2. Навбатчи ходимда калибрланган эрувчан киргизмалар захираси бўлиши шарт. Калибрланмаган эрувчан киргизмаларни қўллаш ман қилинади. Эрувчан киргизмалар сақлагичлар турига мос келиши шарт. 3. ТҚнинг ташқи эшикларида уларнинг номлари кўрсатилади. Барча симлар, шиналар, кабеллар, контакт қисқичлари ва сақлагичлар ягона тизим бўйича маркировка қилинади (изоляцияланган ёрлиқлар, қисқич ва сақлагичлар устидаги ёки остидаги панелда ёки корпусда ёзиш ёки ўйиб ёзиш билан). Сақлагичлар ва сақлагичлар панелларида бундан ташқари, эрувчан киргизманинг номинал токи кўрсатилади. ТҚ панеллари очиқ рангга бўялади, уларда алоҳида занжирлар ва узатмаларнинг вазифаларини кўрсатувчи аниқ ёзувларда бажарилади. Бундай ёзувлар панелларнинг олд ва орқа тарафларида бўлиши шарт. ТҚ эшикларида хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мос огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилади. 4. Барча калитларда, тугмачаларда ва бошқарув дастакларида улар мўлжалланган операцияларни кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт («Улансин», «Ўчирилсин», «Камайтирилсин», «Кўпайтирилсин» ва бошқалар). 5. Сигнал лампаларида ва бошқа сигнал аппаратларида сигнал хусусиятини кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт («Уланган», «Ўчирилган», «Ўта қизиш» ва бошқалар). 6. ТҚларни, панелларни, йиғмаларни, шчитчаларни кўрикдан ўтказиш, чанг ва ифлосланишдан тозалаш 3 ойда камида 1 марта ўтказилади. 7. ТҚ ускуналарининг профилактик текширувлари, ўлчовлари ва синовлари Электр ускуналарни СҚ ва Мда кўзда тутилган ҳажмларда ва муддатларда ўтказилади.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении Правил технической эксплуатации электрооборудования потребителей и Правил техники безопасности при эксплуатации электрооборудования потребителей
Постановление Кабинета Министров РУз № 712 от 11.11.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 31. Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 8-ИЛОВА. Аккумулятор қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Следующий раздел →
Раздел 33. Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 10-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва тақсимлаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Соседние разделы
- 28Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 5-ИЛОВА. Электр двигателларни эксплуатация қилишда техник талаблар
- 29Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 6-ИЛОВА. Ўта кучланишлардан ҳимоя қилувчи қурилмаларни эксплуатация қилишда техник талаблар
- 30Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 7-ИЛОВА. Конденсатор қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 31Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 8-ИЛОВА. Аккумулятор қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 33Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 10-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва тақсимлаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 34Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 11-ИЛОВА. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни эксплуатация қилишда техник талаблар
- 35Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 12-ИЛОВА. Электр ўлчаш воситаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 36Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 13-ИЛОВА. Ерга улаш қурилмаларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.