ВМ қарори № 649, 79-бўлим
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 3-ИЛОВА. Ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича ахборот стендларини расмийлаштиришга ва мазмунига қўйиладиган ТАЛАБЛАР
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
Ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича ахборот стенди — ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари мавзуидаги профилактик тусдаги матнли ёки графикли ахборот материалларини жойлаштириш учун мўлжалланган стационар қурилма (кейинги ўринларда — стенд). Ходимлар сони 15 нафардан ортиқ ёки бир вақтнинг ўзида объектда бўладиган одамларнинг сони 10 нафардан ортиқ бўлган объектларда стендлар расмийлаштирилиши шарт. Стенд, ундаги маълумотлардан кенг танишиш имконини берадиган жойларга жойлаштирилади (масалан, бинонинг биринчи қавати, ташкилот ёки корхонанинг фойеси, объект биносига кириш қисмида ва ҳаказо). Стендга бориш йўли объектнинг иш вақти мобайнида очиқ бўлиши ва ҳеч қандай ташқи тўсиқлар билан чекланмаслиги керак. Ахборот стендларини камида 490 х 770 мм ўлчамда, бир хил услубда тайёрлаш, профилактика материалларини жойлаштириш учун қутилар сони А4 форматида камида 4 та бўлиши тавсия этилади. Стендларга жойлаштириш учун ахборот материалларининг рўйхати: асосий ёнғин хавфсизлиги талаблари ва ёнғин содир бўлгандаги ҳаракатлар; уй-рўзғорда ёнғин хавфсизлиги чоралари; жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби; объектнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати, содир бўлган ёнғинлар (фавқулодда вазиятлар), уларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар; профилактик варақалар, брошюралар ва бошқалар.; ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг «101» чақирув рақами ва бошқалар.; бириктирилган давлат ёнғин назорати инспектори ҳақида маълумот (Ф.И.О., иш телефони). Ёнғин хавфсизлиги масалалари билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни стендларга жойлаштириш тақиқланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 78. 3-§. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни тайёрлаш ва сақлашга жалб этилган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
Кейинги бўлим →
Бўлим 80. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 4-ИЛОВА. Объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти
Қўшни бўлимлар
- 752-боб. Ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш
- 763-боб. Ёнғин-техник минимуми дастурларининг намуналари — 1-§. Ташкилотда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ходимлар, ёнғинга қарши йўл-йўриқ ўтказиш вазифаси юклатилган ходимлар, шунингдек, ёнғин-техник комиссиясиялар аъзолари учун ёнғин-техник минимуми дастури
- 772-§. Оловли ишларни бажарувчиларни тайёрлаш ва (ёки) ишларни бажаришга масъул бўлган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
- 783-§. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни тайёрлаш ва сақлашга жалб этилган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
- 80Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 4-ИЛОВА. Объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти
- 81Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 5-ИЛОВА. Эвакуация қилиш режаларига қўйиладиган ТАЛАБЛАР
- 82Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 6-ИЛОВА. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг керакли миқдорини аниқлаш
- 836-Иловага 1-ЖАДВАЛ. Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлаш меъёрлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.