ВМ қарори № 649, 77-бўлим
2-§. Оловли ишларни бажарувчиларни тайёрлаш ва (ёки) ишларни бажаришга масъул бўлган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
1-мавзу: Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора тадбирлар. Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мансабдор шахслар ва ишчиларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги (2 соат). Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг тартибга солувчи асосий норматив ҳуқуқий ҳужжатлар. Оловли ишларни бажаришни ташкил этиш тартиби. Оловли ишларни бажариш босқичлари. Оловли ишларни бажаришга тайёрлаш ва ўтказиш учун жавобгар шахсларнинг мажбуриятлари. Оловли ишлар бажарилишини расмийлаштириш босқичлари. Оловли ишларни бажарувчиларга қўйиладиган талаблар. Оловли ишларни бажаришда масъул шахслар ва ижрочиларнинг ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик. 2-мавзу: Оловли ишларнинг ёнғин хавфлилиги. Ёнғин келиб чиқишининг асосий сабаблари. Оловли ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган модда ва материалларнинг ёнғин хавфлилиги (2 соат). Ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи омиллар. Модда ва материалларнинг ёнғин ва портлаш хавфлилигининг асосий кўрсатгичлари, ёнучан муҳити. Оловли ишларни бажаришда фойдалиниладиган аппаратлар тузилиши ва уларнинг ёнғин хавфлилиги. Оловли ишларни бажаришда ёндириш манбаи, уларнинг таснифи ва энергетик хусусиятлари. Ёнғин тарқалишининг асосий йўллари ва унинг хавфлари омиллари. Ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар, уларнинг аҳамияти. Оловли ишларни бажариш натижасида республикада ва чет давлатларда содир бўлган ёнғинлар статистикаси ва таҳлили. Газ пайвандлаш, электр пайвандлаш, кавшарлаш лампаларидан фойдаланиш, темирни кесиш, битум ва қатронларни эритиш ҳамда учқун чиқариш билан боғлиқ бошқа ишларни олиб боришда (ишларни олиб бориш қоидаларини бузиш, ускуналарнинг носозлиги, иш якунлангандан сўнг ишлар олиб борилган жойларни назоратсиз қолдириш ва бошқалар) ёнғин чиқиш сабаблари. 3-мавзу: Оловли ишларни бажаришга тайёргарлик кўришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари (1 соат). Оловли ишларни доимий ва вақтинчалик олиб бориш жойлари, уларнинг тавсифи. Оловли ишларни доимий ва вақтинчалик олиб бориш жойларини ташкил этиш ва уларга тайёргарлик кўришда қўйиладиган талаблар. Объектлардаги ёнғинга қарши режим ва ёнғиннинг олдини олиш тизими. Ёнувчан муҳитни, ёндириш манбаи юзага келмаслиги (ҳосил бўлишини чеклаш) ва ёнғин тарқалишини чеклаш чоралари. Оловли ишларни бажариш жойларини ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари билан таъминлаш миқдорларини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби. Ижрочилар ва масъул шахсларнинг қоида талабларидан четга чиқиши, ишлаш учун наряд-рухсатномада назарда тутилган хавфсизлик чораларига риоя қилмаслик ва оловли ишлар турларига бўлган махсус талаблар бузилганлиги аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар. 4-мавзу. Электр пайвандлаш ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлиги чоралари (1 соат). Электр пайвандлаш ишларини бажаришда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Электр токининг ёнғин хавфи кўринишлари. Шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш. Электр пайвандлаш аппаратлари, уларнинг умумий талаблари. Техник хизмат кўрсатиш, режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари. Пайвандлаш аппаратларини, кабелларни улаш. Пайвандлашда ишлатиладиган электродлар, ушлагичларга қўйиладиган талаблар. Электр пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик чоралари. 5-мавзу. Газ пайвандлаш ва газли кесиш ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлиги чоралари (1 соат). Газ пайвандлаш ва газли кесиш ишларини бажаришда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш. Сиқилган ва суюлтирилган газлар учун мўлжалланган баллонлар билан ишлаш хусусиятлари. Кальций карбидларини ташиш, сақлаш ва ишлатиш қоидалари. Ускунага қўйиладиган талаблар. Ацетилен генераторлари, уларга қўйиладиган умумий талаблар. Техник хизмат кўрсатиш, режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари. Газ узатиш шлангларини синовдан ўтказиш ва текшириш тартиблари. Ацетилен аппаратлари ва газ баллонларини жойлаштириш жойи, уларни очиқ оловдан ва бошқа иссиқлик манбаларидан ҳимоя қилиш. Газ пайвандлаш ва газли кесиш ишларини бажаришда хавфсизлик чоралари. Метил ацетилен-аллен фракциясидан (МАФ) фойдаланган ҳолда газ пайвандлаш, газли кесиш ва газ алангали ишларни бажариш хусусиятлари. 6-мавзу. Кавшарлаш, битум ва қатронларни эритиш билан боғлиқ ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги чоралари (1 соат). Кавшарлаш, битум ва қатронларни эритиш билан боғлиқ ишларни бажаришда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш. Иш жойларига қўйиладиган талаблар. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини жойлаштириш. Ускунага қўйиладиган талаблар. Битумни эритиш қурилмалари ва қозонларни жойлаштириш. Кавшарлаш лампаларини ёқилғи билан тўлдириш. Техник хизмат кўрсатиш, режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари. 7-мавзу. Оловли ишларнинг якуни бўйича ёнғин хавфсизлиги чоралари. Мансабдор шахслар ва ишчиларнинг вазифалари (1 соат). Оловли ишларни бажаришда мансабдор шахслар ва ишчиларнинг вазифалари (жиҳозларни қабул қилиш, наряд-рухсатномани ёпиш, оловли ишлар бажарилгандан сўнг вақтинчалик ва доимий жойларнинг назоратини ташкил этиш). Оловли ишлар якуни бўйича ҳисобот ҳужжатларини сақланиши. 8-мавзу. Оловли ишларни бажаришнинг ўзига хос жиҳатлари (2 соат). Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган хоналарда, қурилмаларда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бўлган сиғимларда, босим остидаги ва ташқи технологик қурилмаларда оловли ишларни бажаришга тайёргарлик кўриш, наряд-рухсатномани расмийлаштириш ва ёзма топшириқ бериш жиҳатлари. Ишларни бажарувчи бригада таркиби. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган хоналарда, енгил алангаланувчи суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар бўлган сиғимларда, босим остидаги қурилмаларда оловли ишларни бажариш жиҳатлари. Ёнғин хавфлилиги бўйича турли синфлардаги объектларда оловли ишларни ташкил этиш ва бажаришнинг ўзига хос томонлари. 9-мавзу. Ёнғин (аланга) аниқлангандаги ҳаракатлар. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларидан фойдаланиш. Жароҳат олганда биринчи ёрдам кўрсатиш (2 соат). Ҳудудда ёки бинода (иншоотда) ёнғин (тутун)ни аниқлаган шахсларнинг ҳаракатланиш тартиби. Ёнғин (фавқулодда вазият) тўғрисида ёнғин-қутқарув бўлинмалари, авария хизматлари ва объект раҳбарларига хабар бериш. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва бошқа авария хизматлари келгунига қадар ишчиларнинг ҳаракатлари. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва бошқа авария хизматларининг учрашувини ташкил этиш. Ўт ўчиргичлар ва ўт ўчириш воситаларининг таснифи. Ўт ўчиргичлардан фойдаланиш тартиби, уларга техник хизмат кўрсатиш, қайта зарядлаш муддатлари, хавфсизлик талаблари. Ёнғинларни ўчиришда (фавқулодда вазиятларни бартараф этишда) ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларидан фойдаланиш усуллари. Объектнинг хусусиятлари ва технологик жараёндан келиб чиққан ҳолда ускуналар, коммуникациялар, электр қурилмалари ва бошқа муҳандислик тизимларини манбадан ўчириш. Одамга зарар келтирувчи омиллар таъсирини камайтириш йўллари (электр токи, ёнишнинг иссиқлик, заҳарли маҳсулотлари таъсири). Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш (қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш, юрак ва ўпка фаолиятини тиклаш (сунъий нафас олдириш, билвосита юрак массажи), стерил боғламни қўйиш, қўл-оёқлар сингандаги ҳаракатлар, дорилар қутисининг (аптечканинг) тўлиқ жамланганлиги ва ундан фойдаланиш тартиби). 10-мавзу. Амалий машғулот (1 соат). Ёнғин (аланга) аниқлаганда ҳаракат қилиш тартибини ўрганиш. Жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам келгунга қдар биринчи ёрдам кўрсатиш. Ёнғин-техник минимуми бўйича билимларни синовдан ўтказиш (1 соат).
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 76. 3-боб. Ёнғин-техник минимуми дастурларининг намуналари — 1-§. Ташкилотда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ходимлар, ёнғинга қарши йўл-йўриқ ўтказиш вазифаси юклатилган ходимлар, шунингдек, ёнғин-техник комиссиясиялар аъзолари учун ёнғин-техник минимуми дастури
Кейинги бўлим →
Бўлим 78. 3-§. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни тайёрлаш ва сақлашга жалб этилган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
Қўшни бўлимлар
- 73Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 1-ИЛОВА. Ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларига қўйиладиган ТАЛАБЛАР
- 74Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 2-ИЛОВА. Ёнғин хавфсизлиги бўйича ходимларнинг билимини текшириш ва тайёргарлик ишлари ТАРТИБИ — 1-боб. Умумий қоидалар
- 752-боб. Ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш
- 763-боб. Ёнғин-техник минимуми дастурларининг намуналари — 1-§. Ташкилотда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ходимлар, ёнғинга қарши йўл-йўриқ ўтказиш вазифаси юклатилган ходимлар, шунингдек, ёнғин-техник комиссиясиялар аъзолари учун ёнғин-техник минимуми дастури
- 783-§. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни тайёрлаш ва сақлашга жалб этилган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
- 79Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 3-ИЛОВА. Ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича ахборот стендларини расмийлаштиришга ва мазмунига қўйиладиган ТАЛАБЛАР
- 80Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 4-ИЛОВА. Объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти
- 81Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 5-ИЛОВА. Эвакуация қилиш режаларига қўйиладиган ТАЛАБЛАР
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.