ВМ қарори № 649, 76-бўлим

3-боб. Ёнғин-техник минимуми дастурларининг намуналари — 1-§. Ташкилотда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ходимлар, ёнғинга қарши йўл-йўриқ ўтказиш вазифаси юклатилган ходимлар, шунингдек, ёнғин-техник комиссиясиялар аъзолари учун ёнғин-техник минимуми дастури

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

1-мавзу: Кириш (1 соат). Республикадаги ёнғинлар, уларларнинг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида статистика маълумотлари. Ёнғинларнинг олдини олиш бўйича вазифалар. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. (3-бобнинг 1-мавзу учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 2-мавзу: Модда ва материалларнинг ёниши, ёнғин ва портлаш хавфининг хусусиятлари, биноларнинг ёнғин хавфсизлиги тўғрисида умумий маълумотлар (2 соат). Ёниш ҳақида умумий маълумот. Модда ва материалларнинг ёнғин ва портлаш хавфи кўрсатгичлари. Модда ва материалларни биргаликда сақлашда ёнғин хавфсизлиги талаблари. Қурилиш материалларининг ёнғин-техник хусусиятлари, ёнғинга чидамлилик, уларнинг ёнғин хавфлилиги синфи, биноларнинг оловга бардошлилик даражаси тушунчаси. Қурилиш конструкцияларининг ёнғинга чидамлилик даражасини ошириш ва ёнғин хавфини камайтириш усуллари. Ёнғинга қарши оралиқ масофа тушунчаси. Ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган биноларни, иншоотларни ва ташқи қурилмаларни тоифалашнинг умумий принциплари, «Электр ускуналарнининг тузилиши қоидалари»га мувофиқ зоналар синфи. 3-мавзу: Ташкилотнинг ёнғин хавфлилиги (4 соат). Ёнғинлар, уларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли омилларнинг таснифи: атамалар ва тушунчалар, ёнғинлар синфлари, ёнғиннинг ривожланиш динамикаси асослари. Ёнғин хавфини таҳлил қилиш: асосий атамалар ва терминлар, бинолар, иншоотлар, технологик жараёнлардаги ёнғин хавфини таҳлил қилиш усуллари. Ёндириш манбаларининг таснифлари, уларнинг энергетик хусусиятлари. Ёнғин тарқалишининг асосий йўллари. Объектларнинг ёнғин хавфи хусусиятлари (омиллари, аниқлашни қийнлаштирувчи, ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш, шунингдек, анча миқдорда зарар, одамларнинг ўлимига ва тан жароҳати олишига олиб келиши мумкин бўлган хусусиятлари). Иситиш, шамоллатиш тизимлари ва электр қурилмаларининг ёнғин хавфи. Иситиш, шамоллатиш тизимлари ва электр қурилмаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари. Яшиннинг ёнғин хавфсизлиги. Бинолар ва иншоотларни яшиндан ҳимоя қилиш тизимларининг синфлари. Яшиндан ҳимоя қилиш қурилмасини ўрнатиш қоидалари. Статик электр токи: пайдо бўлиш сабаблари, ёнғин хавфлилиги, статик электр токидан ҳимоя воситалари (қурилма, иш принципи, ўрнатиш ва фойдаланиш қоидалари). 4-мавзу: Ёнғин хавфи мавжуд ишларни олиб бориш ҳамда модда ва материалларни сақлашда ёнғин хафсизлиги чоралари (3 соат). Оловли ишларнинг турлари ва уларнинг ёнғин хавфлилиги. Оловли ишларни бажариш учун доимий ва вақтинчалик жойларга қўйиладиган талаблар. Оловли ишларни ташкил этиш, уларни бажарувчи шахсларга рухсат бериш ва уларнинг бажаралиши устидан назорат қилиш тартиби. Портлаш ва ёнғин хавфи зоналари мавжуд бино ва хоналарда оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфи хусусиятлари. Кенг тарқалган енгил алангаланувчи суюқликлар, ёнувчи суюқликлар, ёнувчи газлар, қаттиқ енгил алангаланувчан материалларни сақлашда, ташишда ва иш жойларида фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги чоралари, бўёқларни ишлаб чиқариш ва бошқа ёнғинга хавфли ишларни олиб боришда ёнғин хавфлилик хусусиятлари. 5-мавзу: Ёнғинда хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш (2 соат). Эвакуация йўллари ва чиқишлар: терминлар, эвакуация қилиш учун йўллар ва чиқишларни белгилаш тартиби. Эвакуация йўллари ва чиқишлар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари. Дарслар олиб борилаётган объектларда ёнғин вақтида эвакуация режаси. Ёнғин содир бўлганда одамларни эвакуация қилишда хабар бериш ва бошқариш тизими: мақсади, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш. Одамларни бинолардан эвакуация қилиш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш. 6-мавзу: Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари тўғрисида умумий маълумотлар (2 соат). Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари. Тузилиши, тактик ва техник хусусиятлари, фойдаланиш қоидалари. Ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти, вазифалари, умумий тузилиши. Ёнғинга қарши сув таъминоти иншоотлари ва муҳандислик-техник воситалар назоратини амалга ошириш, сақлаб туриш қоидалари, ёнғин содир бўлганда улардан фойдаланиш тартиби. Ёнғин сигнализацияси тизимлари ва ёнғин ўчириш қурилмалари, вазифалари, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш. Ёнғин содир бўлганда тутунга қарши ҳимоя: вазифалари, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш. 7-мавзу: Ташкилотда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий асослари (5 соат). Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул шахсларни тайинлаш. Ёнғин-техник комиссиясиялар (кейинги ўринларда — Комиссия): асосий вазифалари ва функциялари, Комиссияни ташкил этиш тартиби ва ишини ташкил этиш, Комиссия аъзолари ишини маънавий рағбатлантириш, уларининг ҳуқуқлари, фаолиятини расмийлаштириш, ёнғинга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш бўлинмалари (кейинги ўринларда — КЁСБ): асосий вазифалари, бўлинмаларни ташкил этиш тартиби ва ишини ташкил этиш, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, КЁСБ учун белгиланган имтиёзлар ва маънавий рағбатлантириш, ишчиларни КЁСБ аъзолигидан чиқариш. КЁСБнинг иш тартиби. Ёнғин хавфсизлиги бўйича ишчиларни тайёрлаш ва билимларини текшириш (ёнғинга қарши йўриқнома, ёнғин-техник минимум). Объектда ёнғинга қарши режим. Ёнғинга қарши йўриқнома. Ёнғинга қарши тарғибот. Ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш учун ахборот стендлари. Объектларда содир бўлган ёнғинларни ҳисобга олиш: ёнғинларни давлат (идоравий) статистик ҳисобга олиш. Давлат (идоравий) статистика маълумотлари нотўғри берилганлиги учун жавобгарлик. Амалий машғулот: ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳужжатларни ишлаб чиқиш (объектда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича буйруқ, умумий объектнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома (алоҳида бўлимлар билан бошқа йўриқномаларни киритган ҳолда); одамларни эвакуация қилиш режаси). 8-мавзу: Ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби (2 соат). Ёнғиннинг ривожланиш динамикаси ва унинг хавфли омилларининг тарқалишидан келиб чиқиб амалга ошириладиган ҳаракатлар. Технологик ускуналарни, коммуникацияларни, электр қурилмаларини ва шамоллатиш тизимларини ўчириш (зарур ҳолларда содир бўлган вазиятдан келиб чиқиб). Ёнғин тўғрисида ёнғин-қутқарув бўлинмасига, шунингдек, объект раҳбарига хабар бериш (объектда мавжуд бўлган алоқа воситалари ва сигнализация, уларнинг жойлашиш жойлари, ускуналар, ҳудудларда мавжуд бўлган товушли хабар бериш қурилмалари, ёнғин содир бўлганда улардан фойдаланиш қоидалари, алоқа воситалари орқали содир бўлган ёнғин тўғрисида хабарни етказиш тартиби). Ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунга қадар ёнғин ўчиришни ташкил этиш (КЁСБнинг жангавор бўлинма табели бўйича вазифалари, ёнғинни ўчириш тартиби, техника хавфсизлиги). Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ташкил этиш. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ёнғин жойига етиб келганидан сўнг ёнғин ўчиришни ташкил этиш. Бошқа ҳаракатлар (моддий бойликларни қўриқлаш, ёнғинни ўчиришга жалб этилмаган одамлар киришини чеклаш ва ҳаказо). Амалий машғулот: ёнғин-қутқарув бўлинмаларига ёнғин тўғрисида хабарни бериш тартибини ўрганиш; ўт ўчиргичлардан фойдаланиш тартибини кўрсатиш ва қўллаш усулларини ўрганиш, ички ёнғинга қарши жўмраклардан фойдаланиш, ишчи-хизматчиларни эвакуация қилиш ҳаракатларини машқ қилиш. Ёнғин-техник минимуми бўйича билимларини синовдан ўтказиш (1 соат).

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни бўлимлар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.