ВМ қарори № 649, 39-бўлим

28-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

390. Мактабгача таълим ташкилотларининг биноларида, шунингдек, оммавий тадбирлар (томоша) ўтказиладиган хоналарда камида иккита эвакуация эшиклари бўлиши керак. 391. Мактабгача таълим ташкилотларида қуйидагилар тақиқланади: а) бинони енгил алангаланувчи материаллар билан қоплаш (сомон, пайраха, қамиш, полигал, лексан ва шу кабилар); б) ёғочли биноларнинг мансарда (чордоқ) хоналарида болаларни жойлаштириш; в) ёғочдан қурилган биноларда кир ювиш хоналари ва ошхоналарни жойлаштириш; г) ётоқхоналар ва гуруҳлар хоналарининг остки қисмида газ асбобларини ўрнатиш; д) ёғочдан ва бошқа ёнувчи материаллардан қурилган биноларда 50 ва ундан ортиқ болаларни жойлаштириш; е) болалар жойлашган биноларнинг хоналарида печларни ёқиш, шам, керосин лампалар, очиқ оловдан фойдаланиш имконини берувчи қурилмалар ва электр иситиш асбобларидан фойдаланиш. 392. Кичик ёшдаги (ясли) гуруҳлардаги болаларни биноларнинг пастки қаватларида жойлаштириш лозим. 393. Гуруҳлар хоналарига тўшалган гиламлар, гилам пойандозлар ва бошқа қопламалар полга мустаҳкам қотирилган бўлиши керак. 394. Мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари, болаларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартибини махсус дастурларга мувофиқ ўргатишлари шарт.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.