ВМ қарори № 649, 43-бўлим
31-боб. Даволаш муассасаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
434. Шифохона раҳбари ҳар куни беморларга жавоб бериш ва янгиларини қабул қилиш ишлари тугатилгандан сўнг шифохонанинг хар бир биносида мавжуд беморларнинг ва тиббиёт ходимларининг сони тўғрисида туман (шаҳар) ёнғин-қутқарув бўлинмасига хабар бериши шарт. 435. Қишлоқ жойларда жойлашган даволаш муассасаларининг ҳар бир биноси биттадан нарвон билан таъминланиши лозим. 436. Ҳаракати чекланган беморлар доимо бўладиган шифохоналар ва бошқа даволаш муассасаларининг бинолари, ҳар бешта беморга (ногиронлиги бўлган шахсга) бир дона ҳисобида санитар замбиллари билан таъминланган бўлиши шарт. Шифохоналарда оғир беморлар ва болалар учун мўлжалланган хоналарни бинонинг пастки қаватларида жойлаштириш керак. (436-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) 437. Беморлар хоналаридаги каравотлар ўртасидаги оралиқ масофа 0,8 m дан кам бўлмаслиги, марказий (асосий) йўлакнинг кенглиги эса 1,2 m дан кам бўлмаслиги шарт. Стуллар, тумбочка ва бошқа мебеллар эвакуация йўлларини ва эшикларини тўсиб қўймаслиги керак. 438. Беморлар хоналарига (палата) кислород бериш, қоида тариқасида, марказлашган ҳолда алоҳида ўрнатилган баллонлар қурилмаси (баллонлар сони 10 тадан ортиқ бўлмаган) орқали ёки марказий кислород таянч масканидан (баллонлар сони 10 тадан ортиқ бўлса) амалга оширилиши керак. Марказлашган ҳолда кислород билан таъминлаш йўлга қўйилмаган бўлса, кислород ёстиқчалардан фойдаланиш тартиби муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланади. Бир дона кислород баллонини муассаса биносининг оловга бардошли ташқи девори олдида ёнмайдиган шкаф ичида ўрнатишга рухсат этилади. 439. Даволаш муассасаларида қуйидагилар тақиқланади: а) беморлар хоналари жойлашган корпусларда даволаш жараёни билан боғлиқ бўлмаган (лойиҳалаш меъёрларида белгиланганларидан ташқари) бошқа хоналарни жойлаштириш; б) йўлакларда, холл ва бошқа эвакуация йўлларида каравотлар ўрнатиш; в) беморлар ва тиббиёт ходимлари бўладиган хоналарнинг деразаларига металл панжаралар ўрнатиш; г) ёғочли деворлар ва шифтларга гулқоғоз ёпиштириш ва уларни ёнувчи нитро ёки мойли бўёқлар билан бўяш; д) хоналарни пардозлаш учун ёнганда заҳарли моддалар чиқарадиган материаллардан фойдаланиш; е) кислород баллонларини даволаш муассасаларининг бинолари ичига ўрнатиш ва улардан фойдаланиш; ж) беморлар хоналарига кислород юбориш учун резина ва пластмасса қувурлардан (шлангдан) фойдаланиш; з) носоз даволаш электр жиҳозларидан фойдаланиш; и) иситиш печларининг ўт ёқиш эшикларини беморлар хонасига ўрнатиш; к) даволаш муассасаларининг ертўла ва цоколь қаватларида устахона ва омборхоналарни жойлаштириш. 440. Сув қайнатгич, сув иситгич ва титанлар ўрнатиш, тиббиёт асбобларини стерилизация қилиш ҳамда парафин ва озокеритларни эритиш (иситиш, қиздириш) ишлари фақат шу мақсад учун алоҳида ажратилган хоналарда амалга оширилишига рухсат берилади. Тиббиёт асбобларини қайнатиш учун ёпиқ спиралли стерилизаторлардан фойдаланиш керак. Ушбу мақсадда керогаз, керосин лампалари ва примуслардан фойдаланиш тақиқланади. 441. Лабораториялар, бўлимлар, шифокорлар хоналарида дори воситалари ва реактивларни (спирт, эфир ва шу каби бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни) ёпиладиган махсус металл шкафларда умумий миқдори 3 kg дан кўп бўлмаган ҳамда ўзаро бири-бири билан сақлаш мумкинлигини инобатга олган ҳолда сақлашга рухсат этилади. 442. Печ ёрдамида иситиладиган ёғочли биноларга 25 нафардан ортиқ беморлар ва болаларни жойлаштириш тақиқланади. 443. Ҳажми 300 kg дан ортиқ бўлган рентген плёнкаларини сақлаш хоналари алоҳида турган биноларда жойлаштирилиши керак, ҳажми 300 kg дан кам бўлган ҳолда 1-турдаги ёнғинга қарши девор ва ораёпмалари билан тўсиб ажратилган сақловхоналарда сақлашга рухсат этилади. Рентген плёнкаларини сақлаш архив сақловхоналаридан қўшни биноларгача бўлган масофа 15 m дан кам бўлмаслиги керак. 444. Архив сақловхонасининг битта бўлимида (секциясида) 500 кг дан ортиқ бўлмаган рентген плёнкасини сақлашга рухсат этилади. Ҳар бир бўлим (секция) ўзининг тортувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши зарур. Секция эшиклари фақат ташқарига очилиши керак. Архив сақловхоналаридаги деразалар майдонининг пол майдонига нисбати 1:8 дан кам бўлмаслиги керак. 445. Архив сақловхоналарини иситиш тизими марказлаштирилган бўлиши керак. Уларни иситиш учун буғли иситиш тизими, темир печлар ва вақтинчалик темир қувурли печлардан фойдаланиш тақиқланади. 446. Архив сақловхоналарида электр қутилар, ўчириш мосламалари, электр қўнғироқлар ва штепсел улагичлар (электр асбоб, розетка) ўрнатиш тақиқланади. Ишдан ташқари вақтда архив сақловхоналаридаги электр тармоғи электр манбаидан ўчирилган бўлиши шарт. 447. Рентген плёнкаларини 4 kg гача бўлган миқдорда архив сақловхонасидан ташқарида жойлашган темир шкафларда (қутиларда) ва ушбу шкафларни иситиш асбобларидан 1 m узоқликда жойлаштирилган ҳолда сақлашга рухсат этилади. Бундай шкафлар ўрнатилган хоналарда чекиш ва барча турдаги иситиш асбобларидан фойдаланиш тақиқланади. 448. Рентген плёнкаларини сақлаш архив сақловхоналари металл (асбест устидан темир туника билан ўралган ёғоч) стеллажлар ёки чуқурлиги ва узунлиги 50 сm дан ортиқ бўлмаган бўлимларга бўлинган шкафлар билан жиҳозланади. Шкафлардан девор, дераза, шифт ва полгача бўлган масофа 0,5 m дан кам бўлмаслиги керак. 449. Физиотерапия бўлимлари ва хоналарида полни қоплаш ҳамда даволаш хоналари учун пардалар тайёрлашда статик электрни ҳосил қиладиган ва тўплайдиган синтетик материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. 450. Тиббий чўмилиш бассейнларида сувни зарарсизлантириш мақсадида ишлатиладиган хлор захирасини сақлаш учун хлорнинг истеъмол омбори билан таъминлаш керак. Ертўлага ёки бинога туташган ер сатҳи даражасидан паст бўлган бошқа хонага хлорлаш қурилмасини ва хлорни сақлаш омбориши жойлаштириш тақиқланади. Хлорлаш қурилмаси ва хлорни сақлаш омборлари жойлаштирилган хоналарда ёнувчи материалларни сақлашга рухсат этилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 42. 2-§. Оммавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Кейинги бўлим →
Бўлим 44. 32-боб. Телевидение ва радиоэшиттириш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Телевизион студияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Қўшни бўлимлар
- 3928-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 4029-боб. Маъмурий бинолар, илмий ва таълим объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 4130-боб. Маданий-маърифий, томоша ва спорт объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 422-§. Оммавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 4432-боб. Телевидение ва радиоэшиттириш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Телевизион студияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 452-§. Телевизион аппарат хоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 463-§. Ёруғликни тартибга солиш станциялари, автотрансформатор хоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 474-§. Телекинопроекцион аппаратхоналар ва кино кўриш залларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.