ВМ қарори № 649, 23-бўлим
2-§. Газ ва аэрозолли ёнғин ўчириш қурилмаларга қўйиладиган талаблар
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
180. Ёнғин сигнализацияси, спринклер ва дренчер тизимларининг қабул-назорат қурилмасига хизмат кўрсатувчи навбатчи шахсларига навбатчилик пайтида ухлаш ҳамда ушбу қурирлмаларни қаровсиз қолдириш тақиқланади. 181. Ҳимояланган хоналарда ишлайдиган шахслар учун қурилмалар ишга тушгани тўғрисида хабарни (сигнални) олганларидан сўнг уларнинг ҳаракатлари ва эвакуация қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома кўринадиган жойларга ўрнатилиши керак. 182. Ёнғинни ўчириш станциясининг хоналарида станциялар тармоқларининг схемалари ва қурилмаларнинг принципиал схемалари ўрнатилиши керак. 183. Ёнғин ўчириш қурилмаларининг ҳар бир тарқатиш ускунасида ҳимояланадиган хонанинг номлари ва жойлашишини кўрсатувчи йўналиш рақами кўрсатилган ёрлиқ бўлиши керак. Газли ёнғин ўчирувчи батареяларнинг олд томонида бўлим рақамларини кўрсатадиган ёрлиқлар бўлиши керак. 184. Ҳимояланган хонага туташган хоналарнинг ҳаво каналларидаги герметикланган клапанларнинг ишга яроқлилигини текшириш ойига камида бир марта амалга оширилади. Текшириш натижалари журналга қайд этилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 22. 16-боб. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар — 1-§. Сувли ва кўпикли автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
Кейинги бўлим →
Бўлим 24. 17-боб. Ёнғинга қарши сув таъминоти
Қўшни бўлимлар
- 1913-боб. Бошқа турдаги муҳандислик асбоб-ускуналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 20IV бўлим. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар — 14-боб. Ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни ўчириш техник воситаларини сақлаш
- 2115-боб. Ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғиндан хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар
- 2216-боб. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар — 1-§. Сувли ва кўпикли автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
- 2417-боб. Ёнғинга қарши сув таъминоти
- 2518-боб. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари
- 26V бўлим. Юқори даражада ёнғин хавфи мавжуд ишларни амалга оширишни ташкил этиш — 19-боб. Оловли ишларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 2720-боб. Электр пайвандлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.