ПКМ № 649, раздел 23

2-§. Газ ва аэрозолли ёнғин ўчириш қурилмаларга қўйиладиган талаблар

Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.

Рассчитать стоимость

180. Ёнғин сигнализацияси, спринклер ва дренчер тизимларининг қабул-назорат қурилмасига хизмат кўрсатувчи навбатчи шахсларига навбатчилик пайтида ухлаш ҳамда ушбу қурирлмаларни қаровсиз қолдириш тақиқланади. 181. Ҳимояланган хоналарда ишлайдиган шахслар учун қурилмалар ишга тушгани тўғрисида хабарни (сигнални) олганларидан сўнг уларнинг ҳаракатлари ва эвакуация қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома кўринадиган жойларга ўрнатилиши керак. 182. Ёнғинни ўчириш станциясининг хоналарида станциялар тармоқларининг схемалари ва қурилмаларнинг принципиал схемалари ўрнатилиши керак. 183. Ёнғин ўчириш қурилмаларининг ҳар бир тарқатиш ускунасида ҳимояланадиган хонанинг номлари ва жойлашишини кўрсатувчи йўналиш рақами кўрсатилган ёрлиқ бўлиши керак. Газли ёнғин ўчирувчи батареяларнинг олд томонида бўлим рақамларини кўрсатадиган ёрлиқлар бўлиши керак. 184. Ҳимояланган хонага туташган хоналарнинг ҳаво каналларидаги герметикланган клапанларнинг ишга яроқлилигини текшириш ойига камида бир марта амалга оширилади. Текшириш натижалари журналга қайд этилади.

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Об утверждении правил пожарной безопасности

Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020

Открыть документ целиком

Соседние разделы

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.