ВМ қарори № 649, 21-бўлим
15-боб. Ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғиндан хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
161. Ёнғин автоматикаси қурилмалари доимо соз ва ишчи ҳолатда, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сақланиши керак. Қоидалар ва нормаларда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари қурилмаларни автоматик ишга тушириш режимидан қўлда ишга туширадиган режимга ўтказиш тақиқланади. 162. Ёнғин ҳақида хабар бериш тизими эвакуация қилиш режасига мувофиқ бир вақтнинг ўзида бутун бино (иншоот) бўйича ёки танлов асосида унинг алоҳида қисмларига (қават, бўлимлар ва бошқалар) сигнал юборилишини таъминлай олиши керак. 163. Даволаш, мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда мактаб- интернатларнинг ётоқхоналарида фақат ходимларга ёнғин ҳақида хабар берилади. 164. Ёнғин ҳақида хабар бериш тизимидан фойдаланиш тартиби, уларнинг йўриқномаларида ва ёнғин вақтида бинони тарк этиш режаларида келтирилиши ҳамда уларда тизимни ишга тушириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар белгилаб қўйилган бўлиши лозим. 165. Ёнғин ҳақида хабар бериш мосламалари билан жиҳозланиши талаб этилмаган объектнинг раҳбари ёнғин ҳақида хабарни одамларга етказиш тартибини ишлаб чиқиши ва масъул шахсни тайинлаши лозим. 166. Хабар бериш (радиокарнай) мосламаларида овозни пасайтириш ва баланд қилиш мосламалари бўлмаслиги ҳамда тармоққа тўғридан тўғри узиб қуйиш имкониятисиз уланган бўлиши лозим. 167. Эвакуация қилишни бошқариш ва узатиладиган хабар матнининг ишончлилиги таъминланган ҳолда ички радиоэшиттириш тармоғи ва корхонадаги мавжуд бошқа тармоқлардан фойдаланиш мумкин. 168. Носоз ёнғин хабарлагичларни шлейфларда қолдириш тақиқланади. Таъмирлаш пайтида носоз қўлдан ишлайдиган ёнғин хабарлагич ўрнатилган жойга яқин жойда жойлашган соз ҳолатдаги қўлдан ишлайдиган ёнғин хабарлагичи ҳақидаги белги қўйилади. 169. Ёнғин хабарлагичларига ва қўл ёрдамида ишга тушириладиган ёнғин хабарлагичларига эркин ўтиш имкони таъминланган бўлиши керак. 170. Объектларда ўрнатилган автоном ёнғин хабарлагичларини демонтаж қилиш тақиқланади (бинолар ичида таъмирлаш ишлари ёки автоном ёнғин хабарлагичлари носоз бўлган ҳолда уларнинг ўрнига кейинчалик ўрнатиш шарти билан алмаштириш ҳолатлари бундан мустасно). 171. Автоном ёнғин хабарлагичларига хизмат кўрсатиш тартиби, шунингдек, қувват манбаи алмашиниш частотаси ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларидаги кўрсатмаларга мувофиқ бўлиши керак. Қувват манбаи зарядсизланган бўлса, уни дарҳол алмаштириш керак. 172. Автоном ёнғин хабарлагичларининг ишга яроқлилигини текшириш ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, аммо 3 ойда бир мартадан кам бўлмаган тарзда. Автоном ёнғин хабарлагичи ишламай қолганда, уни алмаштириш керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 20. IV бўлим. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар — 14-боб. Ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни ўчириш техник воситаларини сақлаш
Кейинги бўлим →
Бўлим 22. 16-боб. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар — 1-§. Сувли ва кўпикли автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
Қўшни бўлимлар
- 173-§. Инфрақизил нурли горелкалар билан иситишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 1812-боб. Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 1913-боб. Бошқа турдаги муҳандислик асбоб-ускуналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 20IV бўлим. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар — 14-боб. Ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни ўчириш техник воситаларини сақлаш
- 2216-боб. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар — 1-§. Сувли ва кўпикли автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
- 232-§. Газ ва аэрозолли ёнғин ўчириш қурилмаларга қўйиладиган талаблар
- 2417-боб. Ёнғинга қарши сув таъминоти
- 2518-боб. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.