Тартибга солинадиган муносабатлар соҳасига қараб ҳудудий, тармоқ ва бош жамоа келишувлари тузилиши мумкин. Ҳудудий ва тармоқ жамоа келишувлари икки томонлама ёки уч томонлама бўлиши мумкин. Икки томонлама жамоа келишувлари ушбу Кодекснинг 42 ва 46-моддаларида кўрсатилган ходимларнинг ҳамда иш берувчиларнинг ваколатли вакиллари ўртасида тузилади. Уч томонлама жамоа келишувлари ушбу Кодекс 42 ва 46-моддаларининг иккинчи қисмида кўрсатилган ходимларнинг ҳамда иш берувчиларнинг ваколатли вакиллари ва тегишли ижро этувчи ҳокимият органи ўртасида тузилади. Бунда ижро этувчи ҳокимият органининг иштирок этиши ходимлар ва иш берувчилар ваколатли вакилларининг таклифига кўра белгиланади. Бажарилишининг молиявий таъминоти тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган мажбуриятларни ўз ичига олган жамоа келишувлари тегишли ваколатли органнинг розилиги мавжуд бўлган тақдирда тузилади. Бош жамоа келишуви уч томонлама бўлади ҳамда ходимлар ва иш берувчиларнинг республика даражасидаги ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида тузилади. Ходимларнинг вакиллари иш берувчи ёки иш берувчининг вакили бўлмаган ижро этувчи ҳокимият органидан улар билан икки томонлама келишув тузишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 80. Жамоа келишувларининг тушунчаси ва шакли
Кейинги модда →
Модда 82. Ҳудудий жамоа келишувлари
Қўшни моддалар
- 77Жамоа шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
- 78Ходимларни жамоа шартномаси билан таништириш
- 79Жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат
- 80Жамоа келишувларининг тушунчаси ва шакли
- 82Ҳудудий жамоа келишувлари
- 83Тармоқ жамоа келишувлари
- 84Бош жамоа келишуви
- 85Жамоа келишувларининг мазмуни ва тузилиши
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.