Меҳнат кодекси 80-моддаси
Жамоа келишувларининг тушунчаси ва шакли
Жамоа келишуви якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, ходимлар учун ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тарафларнинг меҳнат шароитларини, бандликни ҳамда ижтимоий кафолатларни белгилашга доир мажбуриятларини ўз ичига олган, ходимлар ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини келишиб олиш мақсадида тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир. Жамоа келишувини тайёрлаш, тузиш ёки ўзгартириш юзасидан жамоавий музокаралар ўтказиш учун ушбу Кодекснинг 50 — 53-моддаларида белгиланган тартибда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссиялари тузилади. Жамоа келишувлари ёзма шаклда тузилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 79. Жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат
Кейинги модда →
Модда 81. Жамоа келишувларининг турлари
Қўшни моддалар
- 76Жамоа шартномаси амал қилишининг бошқа ҳолларда сақланиб қолиши
- 77Жамоа шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
- 78Ходимларни жамоа шартномаси билан таништириш
- 79Жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат
- 81Жамоа келишувларининг турлари
- 82Ҳудудий жамоа келишувлари
- 83Тармоқ жамоа келишувлари
- 84Бош жамоа келишуви
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.